«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:36
ЎЗO‘Z

Транспорт вазирлиги такси нархлари кўтарилиши эҳтимоли юзасидан изоҳ берди

23 мар, 13:20 3 736 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Транспорт вазирлиги такси нархлари кўтарилиши эҳтимоли юзасидан изоҳ берди Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан жорий йилнинг 22 март кунидан бошлаб пойтахтда автобус, метро ҳамда йўналишли такси (маршрутка) қатновлари вақтинча тўхтатилди.
Транспорт вазирлиги бу чоралар ортидан такси хизматига талаб ортиши ва нархлар кўтарилиши масаласида изоҳ берди.

«Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тўхтатилиши ортидан табиийки такси хизматига бўлган талаб ошди. Мобил иловалар орқали такси хизматини буюртма қилишни йўлга қўйган компаниялар билан нархларни ошириб юбормаслик юзасидан тушунтириш ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли орасида оммабоп бўлган Yandex Taxi компаниясининг Москвадаги вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, дастурдан талабдан келиб чиққан ҳолда нархнинг кўтарилиш функцияси ўчиртирилди», дейди Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов.

Маълум қилинишича, такси нархлари ошмаслиги бўйича Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент транспорт бошқармаси, Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

«Шахсий автомашинасига эга бўлган фуқаро қонуний такси фаолияти билан шуғулланишни истаса, йўналишсиз такси фирмаларига мурожаат этиб 4-5 соат мобайнида ўз хизматларини қонунийлаштириб, лицензия олишлари мумкин», дея қўшимча қилди Наврўз Ашурматов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар