«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:37
ЎЗO‘Z

Британиялик шифокорлар коронавирусга чалинишнинг яна бир аломати ҳақида маълум қилишди

22 мар, 22:44 5 423 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британиялик шифокорлар коронавирусга чалинишнинг яна бир аломати ҳақида маълум қилишди Фото: Getty Images
Ҳид сезгисининг бирдан йўқолиши янги турдаги коронавирусдан зарарланишнинг яна бир аломати бўлиши мумкин, дейди Британия Оториноларингология ассоциацияси (ENT).

Шифокорларнинг фикрича, ушбу аломат касалликнинг бошқа белгилари кузатилмаганда пайдо бўлиши мумкин, яъни бундай беморлар Covid-19’нинг яширин ташувчиси бўлиши эҳтимол юқори.

Ташкилот маълумотларига кўра, ушбу аломат Жанубий Корея, Хитой ва Италиядаги коронавирусга чалинган беморларда пайдо бўлгани ҳақида ишончли далиллар мавжуд.

«Жанубий Корея, Хитой ва Италиядан ишончли далиллар бор. Covid-19 инфекциясини юқтириб олганларнинг кўпчилигида аносмия (юн. an – инкор қўшимчаси ва osme – ҳидлов, ҳид билиш; ҳид билмаслик) ривожланган. Германияда хасталанганларнинг 2/3 қисмида аносмия аниқланган. Жанубий Кореяда эса касалларнинг 1/3 қисмида аносмия асосий аломат бўлган», дейилади ENT UK баёнотида.

Экспертларнинг тан олишича, ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши ҳар қандай коронавирус инфекциясида ёки фанга маълум бўлган 200дан ортиқ бошқа инфекцияларда ҳам кузатилади. Бироқ, коронавирус пандемиясининг авж олганлиги шаротида COVID-19 аломатлари йўқ бўлган инсонларда бу омилни ҳам ҳисобга олиш муҳимлиги, ҳид билиш қобилиятини йўқотган инсонларга эса 7 кунга карантинда қолиш тавсия қилинмоқда.

Буюк Британия, АҚШ, Франция ва Италиянинг шимолий қисмида аносмия ҳолатлари тўсатдан кўпайган, дейди Британия ринологлар жамияти профессори Клэр Ҳопкинс ва Оториноларингология ассоциацияси профессори Нирмал Кумар.

«Ушбу беморлар касаллангани аввалроқ аниқланмаган аммо Covid-19’нинг тез тарқалишига ёрдам берган яширин ташувчилардан бири бўлиши мумкин. Афсуски, улардаги аломатлар ҳозирдаги қон таҳлили ўтказиш ёки шахсий изоляция қилиш мезонларга мос келмайди», дейилади баёнотда.

Шифокорлар ушбу аломатни юқори иситма ёки қуруқ йўталга дучор бўлмаган коронавирусли беморларни аниқлаш воситаларидан бири сифатида кўриб чиқишни тавсия этишмоқда.

«Эҳтимол, аносмияли ҳар қандай ёшдаги инсондан бошқа аломатлар бўлмаса-да, етти кун давомида шахсий изоляцияга риоя қилиш сўралса [...], биз асимптоматик беморлар сонини камайтиришимиз мумкин. Улар ўзлари билмаган ҳолда вирусни ташиб юришади», дейилади ENT баёнотида.

Аввалроқ, коронавирус билан касалланган Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, 62 ёшли Надине Доррис касалликдан кейин ҳид ва таъм сезгисини йўқотганини айтганди.

Бундан ташқари, немис вирусологи профессори Ҳендрик Стрик коронавируснинг аломати сифатида аносмия ҳақида гапирди. Вирусологнинг қўшимча қилишича, у кўрган беморларнинг учдан икки қисмида бир неча кун давомида таъм ва ҳид сезгисининг йўқолиши кузатилган.

ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги бир кунда дунёда яна ўн минглаб янги коронавирус ҳолатлари аниқланди, касалларнинг умумий сони 321 мингдан ошди, 13 699 киши вафот этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар