«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Вазир ўринбосари: Мактабларда ўқишни ёзда давом эттириш режалаштирилмаган

22 мар, 21:21 3 520 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазир ўринбосари: Мактабларда ўқишни ёзда давом эттириш режалаштирилмаган Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев мактабларда ўқишни ёзда давом эттириш кўзда тутилмагани, бу борада махсус ишчи гуруҳга таклиф берилиши ҳақида маълум қилди.

«15 март куни бош вазир раислигида ўтказилган махсус комиссия қарори билан 16 мартдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун таътил эълон қилинган. Таътил давомийлиги карантинга боғлиқ.

Махсус комиссия топшириғига асосан, 26 март куни Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга эпедемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда таътилни давом эттириш ёки эттирмаслик зарурияти юзасидан махсус ишчи гуруҳга таклиф киритади. Таътил вақтида белгиланган ўқув дастурлари телевизион дарслар орқали ўқувчиларга етказилади. Ҳозирча мактабларда ёзги таътил даврида ўқишни давом эттириш режалаштирилмаган», дейди Кенжаев.

АОКА ҳузуридаги махсус штабда ўтказилган онлайн брифинг давомида вазир ўринбосари таътил берилган бўлсада ўқитувчилар карантин вақтида ҳам мактабларга чақирилаётгани, улар электрон журнал тўлдириш учун мактабларда мажбуран ушлаб ўтирилгани ҳақидаги эътирозларга ҳам жавоб берди.

«Республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди. Бу ҳақда вазирликнинг тегишли буйруғи ҳам қабул қилиниб, жойларга етказилди.

Шундай бўлса ҳам ҳудудларда таътил вақтида ўқитувчиларни турли тадбирларга жалб этилаётгани ёки ишга чақириб қандайдир ишларни бажариш мажбурланаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Вазирлик томонидан бундай ҳолатлар тезкор ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, таътил вақтида педагогларни ҳеч қандай ишларга жалб этмаслик тўғрисида вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқлари, веб-сайти орқали мурожаат билан чиқилган. Саволда аниқ манзил, вилоят, туман, мактаб кўрсатилмаган экан. Агар бу ҳақда тўлиқ маълумот берилса, албатта бунга чора кўрилади.

Шу билан бирга, таътилда белгиланган педагогик юкламаларни онлайн, яъни масофадан туриб бажариш имконияти яратилади.

Электрон кундалик масаласига келсак, биз телевизион дарсларни электрон кундалик орқали ҳам етказиш, яъни уйга берилган топшириқларни ўқитувчилар орқали ота-оналарга етказиш ва ўқувчиларни баҳолаш режалаштирилган. Бунинг учун ўқитувчи ишга бориши шарт эмас, уни мобил телефон орқали уйда туриб ҳам бажариши мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барча таълим муассасалари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлардан ўқитувчиларни таътил вақтида ишга жалб этмасликка чақириб қоламиз», деди Дилшод Кенжаев.

Олдинроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов карантин сабаб ОТМларда ёзги таътил муддати қисқариши мумкинлигини айтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар