«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:51
ЎЗO‘Z

Ислом Каримовни судга берган қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чўян Маматқулов тўлиқ оқланди

22 мар, 13:00 5 368 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ислом Каримовни судга берган қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чўян Маматқулов тўлиқ оқланди Фото: Twitter
Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судининг апелляция инстанцияси 18 март куни Қуролли кучлар собиқ офицери Чўян Маматқуловнинг тўлиқ оқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» Олий сид матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидовга таяниб хабар берган.

Маматқуловнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилгани учун суд унга одам ўғирлаш, зўравонлик билан ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш ва яна бошқа жиноятлар содир этиш бўйича қўйилган айбловларни олиб ташлади. У реабилитация йўли билан оқланди, жиноят иши бутунлай тўхтатилди.

Чўян Маматқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) 2000 йилда тўртта интизомий чора асосида Қуролли кучлар сафидан чиқарилган, бироқ айби борлиги ҳақда олдиндан огоҳлантирилмаган. 2004 йилда у Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё бўлимига аъзо бўлган. 2005 йилда Президент Ислом Каримовни судга берган ва уни Олий Бош қўмондон сифатида 1996 йил 9-окабрда Қуролли кучлар Низомини тасдиқлагани ва ҳарбийларнинг ҳуқуқлари топталганлиги учун жавобгар эканини билдирган.

Маматқулов 2012 йил 29 августда қамоққа олинган. У Жиноят кодексининг 2013 йилда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан 137 (одам ўғирлаш), 138 (зўравонлик билан ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 168 (фирибгарлик), 228 (ишлаб чиқариш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни сохталаштириш, уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш), 238 (ёлғон гувоҳлик бериш), 244-1 (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни ишлаб чиқариш, сақлаш, тарқатиш ёки кўрсатиш), 273 (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддаларига бўйича 10 йилда озодликдан маҳрум қилинган эди.

2015 йилнинг 17 март санасида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан Маматқулов Жиноят кодексининг 221-модда 2-қисм «б» банди (жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бўйича 3 йилга, Жиноят кодексининг 60-моддаси (Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) бўйича 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.

2018 йил 6 февралда Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят кассация инстанцияси судининг қарори билан юқоридаги ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

2018 йил 7 март куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати қарорига биноан, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан 2013 йил 8 февралда чиқарилган ҳукм жазоси 5 йил 2 ойгача қисқартирилди.

2018 йил 15 март куни судлов ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2015 йил 17 мартда чиқарган ҳукмига, шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти кассация инстанциясининг 2018 йил 6 февралдаги ҳукмига ўзгаритиш киритди. Маматқуловга 3 йил 1 ой-у 20 кунга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Кейинчалик 2018 йил 26 март куни Маматқулов ва яна 4 нафар шахснинг жазони ўташ муассасидан жазони ижро этиш муассасаларида тайинланган муддатни ўтаб бўлганлиги муносабати билан озод этилгани хабар қилинган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 6 нафар журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли озод этилганини олқишлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 4
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар