«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:56
ЎЗO‘Z

Малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистонда коронавирус тарқатгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди

21 мар, 20:02 3 965 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистонда коронавирус тарқатгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди Фото: REUTERS
Малайзиядан 27 кишилик сайёҳлар гуруҳи 13 март куни Ўзбекистонга кириб келган ва улар Тошкент, Қарши, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлишган. Улардан бирида касалликка хос белгилар кузатилган.

Ижтимоий тармоқларда Малайзиядан коронавирусга чалиниб келган сайёҳлар Ўзбекистонда бу касалликни бошқаларга тарқатгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Вазиятга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғландик:

– Чиндан ҳам Малайзиядан 27 кишилик сайёҳлар гуруҳи 13 март куни Ўзбекистонга кириб келган ва улар Тошкент, Қарши, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлишган. 18 март куни улар поездда Самарқанддан Тошкент томон келаётган пайтларида меҳмонлардан бирида касалликка хос белгилар – тана ҳарорати ошиши, томоқ оғриғи, умумий ҳолсизлик кузатилган.

Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берилганидан сўнг шифокор ва эпидемиологлардан иборат махсус гуруҳ уларни кутиб олган. Бемор 18 март куни соат 20:00да “Тошкент” вокзалидан зудлик билан Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида тиббий назорат учун ётқизилган.

Вагонда бўлган 26 нафар Малайзия фуқаролари махсус ажратилган жойда карантинга ётқизилди ва улардан ҳам текшириш учун намуналар олинди.

Шукрки, у беморга коронавирус юққанлиги тасдиқланмади, қолган 26 нафар меҳмонда ҳам бу касаллик аниқланмади. Шундан сўнг бугун тонгда барча меҳмонлар ўз юртларига кузатиб қўйилдилар.

Малайзиялик меҳмонлар шифокорларимизнинг уларга кўрсатган эътиборидан, барча чора-тадбирлар ўз вақтида ва тартиб билан ўтказилганидан мамнун эканликларини билдирдилар ҳамда жараёнда иштирок этганларни халқаро алоқалар қайта тикланганидан сўнг ўз юртларига боришга таклиф этдилар – деди вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 6
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар