«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 16:04
ЎЗO‘Z

Қандай қилиб "жозибадор" бўлиш мумкин?

21 мар, 12:25 1 731 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай қилиб "жозибадор" бўлиш мумкин? Аёлнинг гўзаллиги бўялган қоши ёки узун сочларида эмас. Аёлнинг гўзаллиги унинг жозибадорлигидадир. Жозибадор бўлиш сирлари қадимдан ҳаммани қизиқтирган.

Эркакка ёқиш учун помада суриш ёки қошни бўяш шарт эмас. Эркак табиатан аёлнинг жозибадорлигига учади. Ҳеч сезганмисиз, "оддийгина" аёл баъзида эркакни бошини бутунлай айлантириб қўяди. Нега шундай, деб ўйлаймиз. Бунга сабаб аёлнинг жозибадорлиги. Рус тилида "сексуальность" деган сўз бор. Бизнинг мақолада жозибадорликни айнан шу маънода қўллаймиз.

Аёл жозибадор бўлиши учун кучли бўяниши, очиқ-сочиқ кийиниши ҳам шарт эмас. Аёлнинг жозибадорлиги кўринмайди. Ичидан чиқади. Буни эркак табиати билан ҳис эта олади. Эрингиз сизга ҳамиша талпинишини, сизга жисмонан ва руҳан зор бўлишини истасангиз жозибадор бўлишни билинг. Қуйида жозибадор бўлиш учун амалий маслаҳатлар тақдим этамиз:

1. Доим кулиб юринг, кулиб юрадиган аёл эркакка ёқади.

2. Ўзингизга ишонинг. Ўзингизнинг гўзаллигингизга шубҳа қилманг. Эрингиз сизни танладими, демак унинг учун ҳам гўзалсиз. Мана шу ишончни эрингизда ҳам, ўзингизда ҳам сўндирманг.

3. Эрингиздан "қочиб юринг". У овчи бўлсин.

4. Уйда болалар ёки қариндошлар бўлганида эрингизга ҳар хил ёқимли ишоралар қилиб юринг. Сизнинг хаёлингиз унда эканлигини билсин. Баъзида кўпчилик орасида унга аста тегиниб ўтинг. Ҳаяжон боссин.

5. Жиддий бўлманг. Жиддийлик ҳеч бир аёлга ярашмайди.

6. Қизиқарли бўлинг. Эрингиз сиз билан суҳбатлашишни хуш кўрсин. Ақлингиз унга ёқадиган суҳбатга етмаса, ўқинг, билим орттиринг, юксалинг.

7. Ўзингизга қараб юринг. Гўзал бўлиш учун эмас, ўзига қараган аёл ўзини яхши ҳис этади. Ўзини севишни бошлайди. Бу эса эркакка ёқимли кўринади.

8. Эркаланинг. Эркак яхши кайфиятда бўлганида унга эркалаш учун бир мушук керак.

9. Тунда ҳиссиётларингиздан уялманг. Эрингиз ўша пайт шер эканлигини ҳис этсин.

10. Ширин сўз бўлинг. Тили ширинлик жозибадорликнинг асосидир.

Буларнинг барини эрингиз яхши кайфиятда бўлгандагина қўллаб кўринг. Натижаси тез орада намоён бўлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Нега эркаклар хиёнат қилади? (Сабаби ва ечимлари) 21 мар, 10:25
  • Эркакнинг «юриб кетиши»га аёлнинг ўзи сабабчи бўлади — Пардозчи қиз ҳикояси 14 мар, 09:23
  • Қайси чашкадан чой ёки қаҳва ичмоқчисиз? 10 мар, 00:30
  • Aёллар байрамида гул орқали муҳаббат кучини аниқлаш тести 05 мар, 15:00
  • Чашкадаги қаҳвалардан бирини танланг ва характерингиз борасида қизиқарли фактларни билиб олинг 03 мар, 11:32
  • Эрон ҳақидаги сиз билмаган далиллар... 24 фев, 18:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Британия разведкаси коронавирус қандай пайдо бўлгани борасида ўз тахминини эълон қилди 06 апр, 15:50 200
  • «Аслида, бу — жиноят». Вазир ўзининг касаллигини била туриб ўнлаб кишиларга вирус юқтираётганларни танқид қилди 06 апр, 15:28 74
  • Италиядаги вазият. Ҳукумат бундан сўнг қандай йўл тутмоқчи? 06 апр, 15:06 171
  • Шодмонов: «Касаллигини била туриб, вақтида мурожаат қилмасдан 50дан ортиқ кишига вирус юқтирганлар бор» 06 апр, 14:46 366
  • Шаҳа Долимов: Ютубер бўлишни хоҳлаганлар учун ютуб онлайн курсига таклиф этамиз 06 апр, 14:28 141
  • Алишер Шодмонов: «Янги касаллар аниқланиши ёмон, лекин аниқланмаслиги ундан ҳам ёмон» 06 апр, 14:28 374
  • Бош прокуратура фуқаролардан ўз кундаликларини юритишини сўрамоқда 06 апр, 14:10 1 204
  • Энди Аи-80 бензини нархи давлат томонидан тартибга солинмайди 06 апр, 13:50 413
  • Ўзбекистонда коронавирусга қарши қандай даволаш тартиби қўлланмоқда? 06 апр, 13:30 496
  • Туркия ташқи ишлар вазири коронавирус офатидан халос бўлиш йўлини айтди 06 апр, 13:10 1 040
  • Беморлар сони вилоятлар кесимида маълум қилинди 06 апр, 12:45 1 383
  • Долларнинг расмий курси 9600 сўмга яқинлашди 06 апр, 12:23 176
  • Бўлимлар