«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 19:17
ЎЗO‘Z

"Аждарлар"нинг янги ўйинчиси Марко Станоевич жамоа мухлислари, жамоага қандай келиб қолгани ва коронавирус ҳақида

21 мар, 12:00 1 004 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Аждарлар"нинг янги ўйинчиси Марко Станоевич жамоа мухлислари, жамоага қандай келиб қолгани ва коронавирус ҳақида "Насаф"нинг сербиялик янги ўйинчиси Марко Станоевич билан суҳбатлашдик.
- Салом Марко. Биламизки, сиз "Црвена Звезда" клуби тарбияланувчисисиз. Дастлаб, Сербиянинг ушбу машҳур жамоаси ҳақида гапирсангиз?
- "Црвена Звезда" Сербиянинг энг катта клубидир ва шу билан бирга тарихда энг кўп соврин ютгани ҳам.

Ўтган икки йил мобайнида улар Чемпионлар Лигасининг доимий иштирокчисига айланишди, бу эса уларнинг даражасидан далолат беради. Мен бу клуб академиясида 13 ёшимдан 19 ёшимгача тўп тепганман ва у ерда кўп нарсаларни ўрганганман.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал бу ерда ўйнаган сербиялик футболчилар ҳақида билармидингиз?
- Бу ерда ўйнаб кетган бир неча футболчиларни билардим. Ҳозир эса Ўзбекистонда ўйнаётган барчасини биламан. Драган Черан менинг энг яқин дўстларимдан биридир ва шу сабабдан бу ердаги футболдан хабардорман.

- "Насаф"га келишингиз қандай рўй берди?
- Дўстим Драган Черан мени "Насаф" мураббийига тавсия қилган ва мен бундан жуда ҳам миннатдорман.

- "Насаф" ва Ўзбекистондаги илк таассуротларингиз қандай?
- Мен келишимдан олдин ҳам "Насаф" ҳақида кўп нарсани эшитгандим. Ўз уйимизда ўтказилган илк ўйинда ва мухлисларимиз кўз ўнгида ўтган учрашув қанақадир менда катта таассурот қолдирди.

- Ўзбекистон Суперлигаси ҳақида нима дея оласиз ёки буни айтишга анча эртами?
- Ҳали лига ҳақида айтишга анча эрта, аммо менинг илк таассуротларим ижобийдан ҳам кўпроқ.

- Мослашув жараёни, мураббийлар ва янги жамоадошларингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Мен рус тилида гапираман ва бу менга жуда қўл келади. Биринчи кундан бошлаб мураббийлар ва ўйинчилар меҳрибон ва дўстона муносабатда бўлишди. Ҳудди "Насаф" билан абадий бўлгандайман ва ўзимни узоқ вақтдан бери ушбу жамоанинг аъзоси сифатида ҳис қиляпман.

- Афсуски, коронавирус туфайли футбол ўйинлари тўхтаб қолган, ҳозир нималар билан шуғулланяпсиз?
- Афсуски... Умид қиламанки, ҳаммаси тез орада изига тушиб кетади. Ҳозир эса ўз вақтимни Қаршида, оиламга, уйдаги машғулотларга сарфлаяпман ва ҳаммаси яхши бўлишига умид қиляпман.

- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли уч футболчи ким?
- Бу осон савол эмас. Жуда кўп ўйинчилар топ жамоаларда ҳаракат қилишади. Неманья Видич, Деян Станкович ва Неманья Матич.

Алишер Остонов суҳбатлашди.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Насаф"ни тўхтатиб бўлмаяпти. "Аждарлар" Термизда ғалаба қозонишди (видео) 13 мар, 20:33
  • Рўзиқул Бердиев: "Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади" 08 мар, 20:14
  • Рўзиқул Бердиев Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди 01 мар, 22:12
  • "Насаф" 31 ёшли сербиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди 28 фев, 20:13
  • "Насаф" сафида икки легионер пайдо бўлди (фото) 25 фев, 22:25
  • Филлип Райевац: Қўқондаги каби фидойи мухлисларни ҳали кўрмагандим 25 апр, 23:59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий воситалар олиб келинди 29 мар, 18:48 0
  • «У шоуда қатнашишни истаяпти чоғи». Мушук балет бўйича онлайн дарсга халақит берди (видео) 29 мар, 18:30 0
  • Она-бола эҳсон тарқатаётган имом-хатибни омма олдида ҳақорат қилди 29 мар, 18:28 1
  • Нилуфар Усмонова пулсиз қийналган пайтлари ва ўғлини ток уриб юборганидан кейин ўзгаргани ҳақида сўзлаб берди 29 мар, 18:08 3
  • UFC чемпиони Жон Жонс қандай ҳибсга олинди? (видео) 29 мар, 17:50 123
  • Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади? 29 мар, 17:30 469
  • Ўзбекистонда икки марта эфирдан олиб ташланган «Севги изтироби» сериали яна намойиш этилади 29 мар, 17:10 246
  • Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан хавотирда 29 мар, 16:52 2 289
  • Олимлар коронавирус қандай ҳароратда яшай олишини аниқлади 29 мар, 16:49 3 329
  • Юлдуз Усмонова ҳар куни Instagram орқали жонли концерт беради (видео) 29 мар, 16:20 795
  • Коронавирусдан тузалган ҳамюртларимиз ҳақида фоторепортаж 29 мар, 16:12 688
  • Президент навбатдаги видеоселекторда яна бир бор халққа ва тадбиркорларга мурожаат қилиши кутилмоқда 29 мар, 15:57 1 184
  • Бўлимлар