«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 18:42
ЎЗO‘Z

Солиқлар суммаси камайдими?

21 мар, 10:50 1 505 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқлар суммаси камайдими? ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Камерал солиқ текшируви хатоларни аниқлаш ва улар солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда тузатилиши учун солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларини ва бошқа маълумотларни ўрганиш йўли билан ўтказилади.

У солиқ органи буйруғи асосида ўтказилади, ҚҚС суммасини қоплаш чоғидаги текширувлар бундан мустасно (бу ҳолда буйруқ чиқарилмайди, текширув солиқ тўловчи томонидан ҚҚС суммасини қайтариш юзасидан ариза тақдим этилган кундан эътиборан 50 кун мобайнида амалга оширилади, таҳрирят изоҳи). Агар мазкур солиқ даври учун солиқ мониторинги ўтказилса, камерал текширув ушбу давр учун ўтказилмайди.

Камерал текширув бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари илгари тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботларига нисбатан камайтирилган ёки тегишли ҳисобот даврида зарур кўрилган бўлса ўтказилади. Бунда аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилган кундан эътиборан 3 кун ичида текширув бошланади. Уни ўтказиш муддати буйруқда кўрсатилади.

Камерал текширув чоғида солиқ органлари солиқ тўловчи ва бошқа шахслардан бирламчи ҳужжатлар, солиқ ёки бухгалтерия ҳисоби регистрларидан кўчирмалар, тушунтиришлар, бошқа ҳужжатлар ва ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақли. Сўровнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади. Агар шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг 5 кундан кейин олинган деб ҳисобланади. Солиқ органининг сўровномасига жавобан талаб этилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар сўровнома олинган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этилиши керак.

СКнинг 111-моддасига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини 10 кундан бўл бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Асос - солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг камерал текширув натижалари бўйича талабномасига жавобан тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар, шунингдек солиқ органи талаб қилган ҳужжатларнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги. Тегишли қарор банкка электрон шаклда юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига бу ҳақда сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома келиб тушади.

СКнинг 145-моддасига асосан солиқ органининг текширувни ўтказувчи мансабдор шахлари ҳолатни аниқлаш мақсадида текширилаётган шахснинг ҳудудларини ва биноларини, шунингдек ҳужжатлари ва буюмларини кўздан кечиришга ҳақли.

Зарур бўлган ҳолларда, текширув доирасида аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган шахс кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин. Бундан ташқари, камерал текширувни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатларни ўтказиш учун шартнома асосида эксперт ва таржимонлар жалб этилиши мумкин.

Текширув натижалари бўйича солиқ ҳисоботида аниланган тафовут ва хатолар солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жўнатиладиган талабномада акс эттирилад у 3 кун ўтгач қабул қилинган ҳисобланади. Солиқ тўловчи талабномага жавобни уни олган кундан эътиборан 10 иш куни ичида жўнатиши даркор. Солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритилган ва номувофиқликлар бартараф этилганадн кейин, камерал солиқ текшируви якунланган деб ҳисобланади.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлигидан далолат берувчи фактлар аниқланганда, солиқ органининг мансабдор шахси томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган кундан эътиборан 10 иш куни давомида ушбу мансабдор шахс ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланиши лозим бўлган далолатнома тузилади.

Далолатномада солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг ҳужжатлар билан тасдиқланган фактлари, шунингдек ушбу фактларни аниқлаган мансабдор шахснинг аниқланган қоидабузарликни бартараф этишга доир хулоса ва таклифлари кўрсатилади. Солиқ тўловчи камерал текширув натижалари бўйича хулосалар ҳамда таклифларга рози бўлмаган тақдирда, далолатнома олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини тегишли солиқ органига тақдим этишга ҳақлидир.

Ҳужжат 2020 йил 31 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳазалар ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент фармони билан қатор солиқ имтиёзлари берилди 19 мар, 23:10
  • Солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди 27 фев, 10:20
  • 1 апрелдан бир қанча солиқ имтиёзлари бекор қилинади 18 фев, 12:26
  • Алишер Усмонов Россияга солиқ тўламайдиган бўлди 17 окт, 16:48
  • Ўзбекистон тадбиркорлари 2015 йилдан солиқ ҳисоботларини фақат интернет орқали топширишлари мумкин бўлади 30 дек, 11:14
  • Янги йилдан бошлаб солиқ ҳисоботлари фақат электрон шаклда топширилади 06 дек, 17:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркак карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди 05 апр, 18:15 2
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган беморларнинг яна 5 нафари соғайди 05 апр, 17:55 2
  • Олимлар коронавирус пандемияси оммавий вазн ортишига олиб келишини прогноз қилди 05 апр, 17:38 17
  • МИБ фаолиятидан: 300 литрдан ортиқ ёғ маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга юборилмоқда 05 апр, 17:22 117
  • Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди 05 апр, 17:15 195
  • Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти» 05 апр, 16:56 338
  • Карантин вақтида меҳнатга ва меҳнат таътилига қандай ҳақ тўланади? 05 апр, 16:36 461
  • «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида 05 апр, 16:15 244
  • Минглаб фуқаролар учун карантин муддати тугамагунча беморлар камайишини кутиб бўлмайди – Отабеков 05 апр, 15:50 636
  • Шри-Ланкада коронавирус туфайли 3 мингга яқин маҳбус озод этилди 05 апр, 15:30 221
  • Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади 05 апр, 15:10 408
  • Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати куни 05 апр, 14:53 288
  • Бўлимлар