«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 21:19
ЎЗO‘Z

Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми?

20 мар, 22:51 1 580 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми? Бугунги кунда коронавирусдан огоҳлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон қилиш масаласи турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги бу борада тушунтириш берди.

Шахсга доир маълумотни ошкор қилиш мумкинми?

Қонунларимизга кўра, ҳар бир фуқаро шахсий дахлсизлик, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Шахсга доир маълумот муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир. Унга шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар киради.

Шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиб, бундай маълумот шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаган ҳолда ошкор қилинишга ёки тарқатилишига йўл қўйилмайди.

Шахсга доир маълумотларни кенг доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш уларни тарқатиш ҳисобланади.

Ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ушбу маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шифокор сирини жамоатчилик манфаатлари йўлида ошкор қилиш мумкинми?

Шифокор сири – фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлардан иборат бўлади.

Шифокор сирини ҳам фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ қонунда истисно ҳолатлар бор.

Масалан, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида, шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилади.

Фақат маълумотни кенг оммага эмас, балки бундай маълумотлар ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасигагина берилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Хорижда қандай?

Дунёнинг аксар мамлакатларида шахсга доир маълумотларни ошкор қилиш шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи доирасида тақиқланган ёки чекловлар ўрнатилган.

Шифокор сири масаласида жаҳон амалиётига назар ташласак, АҚШнинг айрим штатларида оғир юқумли касалликлар аниқланганда шифокор беморга тегишли махфий ахборотни ошкор қилишига йўл қўйилади.

Буюк Британияда шифокор беморнинг розилигисиз унга тегишли бўлган махфий ахборотни, агар ушбу ахборот жамоат манфаатларига таъсир қилса, ошкор қилишига йўл қўйилади. Бироқ АҚШда ҳам, Буюк Британияда ҳам ушбу қарор етарлича асосларга эга бўлмаса, бемор уни судга беришга ҳақли.

Хулоса

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шифокор томонидан беморнинг розилигисиз у ҳақидаги маълумотни фақат маълум шахслар доирасига ошкор қилиш мумкин деган хулосага келиш мумкин. Ўз навбатида бундай ахборотнинг ўзгага берилиши у ҳақида маълумот ошкор қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмаслиги лозим.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди 02 мар, 19:24
  • Ўзбекистонда реклама қонунчилигини бузган 66 мансабдор шахсга нисбатан жарима қўлланилди 24 янв, 22:50
  • ЖУДА ҚИЗИҚ: Америкалик жосуслар Ўзбекистонда қандай фаолият юритишган? 20 янв, 22:56
  • Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади 04 янв, 12:27
  • Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади 07 дек, 10:50
  • Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин 24 сен, 17:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Гўё ҳарбий зонадамиз...» – америкалик тиббиёт ходими ўзи ишлаётган шифохонадаги вазият ҳақида 07 апр, 20:46 1
  • ЖАРда карантин вақтида тўй ўтказаётган келин-куёв ҳибсга олинди (видео) 07 апр, 20:30 3
  • Эшитганини айтиш — тўтининг иши. Лекин биз инсонмиз-ку?! 07 апр, 20:09 2
  • Британиядаги энг катта оилага эга бўлган 45 ёшли аёл 22-фарзандини дунёга келтирди 07 апр, 19:53 26
  • ФИФА раҳбарлари Россия ва Қатардан қанча пора олгани очиқланди 07 апр, 19:36 227
  • Xiaomi компанияси «келажак смартфони»ни патентлади 07 апр, 19:19 48
  • ССВ беморларнинг ёши, жинси ва ҳудуди бўйича маълумот берди 07 апр, 19:00 786
  • Ўзбекистонда боксни ривожлантиришга оид фармойиш чиқади — Сакен Полатов 07 апр, 18:53 107
  • Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди 07 апр, 18:37 400
  • "Ўзидан тушови қиммат тушмасин..." 07 апр, 18:18 543
  • Карантинда «эплаб кўчада юрган» Инстаграм «юлдузчалари»15 суткага қамалди 07 апр, 18:00 961
  • Путин Борис Жонсонга саломатлик тилаб телеграмма юборди 07 апр, 17:43 264
  • Бўлимлар