«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:29
ЎЗO‘Z

Тошкентда ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар сотаётганлар аниқланди

20 мар, 21:57 4 000 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар сотаётганлар аниқланди Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари 17—19 март кунлари ўтказилган тадбирлар давомида 123 431 дона, умумий қиймати 311 миллион 200 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоб ноқонуний равишда савдога қўйилганлигини аниқлади. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро М.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 8750 дона, умумий қиймати 17 миллион 500 минг сўмлик тиббий ниқобни савдога қўйгани маълум бўлган.

Юнусобод туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро З.Ф. ҳам мўмай даромад илинжида ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган 8400 дона, умумий қиймати 16 миллион, 800 минг сўмлик тиббий ниқобни 3 минг сўмдан ноқонуний равишда пуллаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Аввалроқ Тошкентда бир кунда қиймати 123 миллион сўмлик сифатсиз тиббий ниқобларнинг ноқонуний равишда савдога қўйилгани аниқлангани хабар берилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 226
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар