«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:29
ЎЗO‘Z

Карантин чоралари: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин?

20 мар, 17:00 3 671 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин чоралари: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин? Фото: Shutterstock
Коронавирус бутун Ер куррасида барчани саросимага солгани рост. Халқаро қатновлар тўхтатилмоқда. Пандемия шароитида давлатлар ёппасига карантин эълон қилишмоқда.

Хўш нега айнан карантин?
Чунки вирус кўпчилик учун у қадар хавфли эмас, уни шамоллашга қарши маълум дорилар воситасида даволаш мумкин. Унинг тарқалишининг олдини олиш учун эса карантиндан яхшироқ чора йўқ. Чунки ҳозирча вирусга қарши вакцина топилмаган.

Малайзияда вирус тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар нима қилиши кераклиги ҳақида йўриқнома тайёрланди. Ушбу йўриқномани Kun.uz ўзбек тилига ўгириб, эътиборингизга ҳавола этади.

Коронавирус тарқалишининг олдини қандай олиш мумкин?
Одамлар 4 тоифага бўлинади. Келинг, уларни шартли равишда «А», «B», «C» ва «D» деб белгилаб олайлик.

«A» — у илк вирус ташувчи. Бундайларни топиш осон ва даволаш ҳам мумкин.
«A» хориждан учиб келиб, «С» билан алоқа қилади. «С» — оила аъзолари, дўстлар, ҳамкасблар, қўшнилар, супермаркетдаги кассирлар, кинотеатр ходимлари, емак етказувчилар ва бошқалар бўлиши мумкин.

«С»ларнинг сони қанча бўлса ҳам, биз уларнинг барчасини топа оламиз.
Бу ҳолатда «С» карантинга олинади ва ва текширилади.

Бироқ «A» кўча-кўйда, жамоат жойларида «C» билан учрашиш, гаплашиш, кўришиш асносида ўзига мутлақо бегона бўлган «В»нинг олдидан ўтиши ва вирус юқтириши мумкин.

Муаммо шундаки, биз «В»ни топа олмаймиз. Ҳеч ким, ҳатто «В»нинг ўзи ҳам «В» кимлигини билмайди!

Энди саҳнага «D»лар чиқади. «D» мутлақо кутилмаганда «B» билан алоқа қилиши мумкин. Бу ҳолда соғлом «D» вирус юқтирган «B» («B2»)га айланиб қолади.
Бунинг олдини олиш учун «D» уйда ўтириши ва ташқарига чиқмаслиги жуда муҳим.

Бу усул билан биз:
· Карантин ва даволашни қўллаб, «В» гуруҳини яқиндан билишимиз;
· «В2»лар ҳосил бўлишини камайтиришга эришишимиз;
· Вирус тарқалишини тўхтатишимиз мумкин.

Фуқароларни қамал ва карантинга солишдан асосий мақсад — «В» гуруҳни топиш учун вақтдан ютиш!
Коронавирус инфекциясининг инкубация даври асосан 2 ҳафтани ташкил этади. 2 ҳафта ичида эса «В» гуруҳи аломатлари намоён бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар