«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:50
ЎЗO‘Z

Соғлом уйқунинг асосий омиллари маълум қилинди

20 мар, 13:55 3 316 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Соғлом уйқунинг асосий омиллари маълум қилинди Фото: Shutterstock
Халқаро пресс клубнинг “Қадамма-қадам” лойиҳасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов инсон саломатлигини сақлашда тўғри овқатланиш ва ҳаракатнинг аҳамияти, семизлик муаммоси ҳақидаги фикрларини билдирди.

Халқаро пресс клубнинг “Қадамма-қадам” лойиҳасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов инсон саломатлигини сақлашда тўғри овқатланиш ва ҳаракатнинг аҳамияти, семизлик муаммоси ҳақидаги фикрларини билдирди.

Алишер Шодмонов ошқозонда истеъмол қилинаётган овқатнинг тақсимоти ҳақида тушунтирди.
Ошқозоннинг учдан бири овқат, учдан бири суюқлик билан тўлиши керак. Қолган учдан бир қисми эса бўш қолиши керак.
Бир кунда неча марта овқатланиш керак? Тиббиётда 5 маҳал овқатланиш кераклиги айтилади. Оз-оздан еб турилса, тўйиш ҳисси пайдо бўлади
”, - деди Шодмонов.

Унинг фикрига кўра, тўйиш ҳисси инсон миясида 20 дақиқада шаклланади.
Демак, шошилмасдан овқат ейишимиз керак. Кўпинча уйга келиб, шошилиб, 3-5 дақиқада овқатланамиз. Қорнимиз тўйиб кетган, лекин кўзимиз тўймаган. Яна нима есам экан деймиз. Ана шу 20 дақиқани кутишимиз керак”, - дея қўшимча қилди Шодмонов.

Кўрсатув давомида Соғлиқни сақлаш вазири тўйларда кўп миқдорда овқат истеъмол қилиниши масаласига ҳам тўхталди.

Биз кечки овқатни 18.00дан емасликни тавсия этамиз. Овқатни кеч ейиш нимага олиб келади? Ошқозонни тўйдириб олдингиз ва уйқуга ётдингиз. Биринчидан, уйқуга кетиш қийин, уйқуингиз нотинч бўлади. Эрталаб жуда оғир уйғонасиз. Агар уйқуга ётишдан олдин овқат ўрнига салат, сабзавот есангиз, қатиқ ичиб ёки сут маҳсулотини истеъмол қилиб, ундан кейин 1 соат пиёда юргач, ухласангиз, уйқунгиз ҳам соғлом бўлади”, - деди Шодмонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар