«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:09
ЎЗO‘Z

Range Rover ўзининг ярим асрлик юбилейини қор устига улкан сурат чизиб нишонлади (фото)

20 мар, 10:33 4 082 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Range Rover ўзининг ярим асрлик юбилейини қор устига улкан сурат чизиб нишонлади (фото) Фото: Motor
Британиянинг Land Rover автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси ўзининг энг машҳур йўлтанламаси — Range Rover’нинг 50 йиллик юбилейини нишонлади, деб хабар беради Motor.

Юбилей муносабати билан компания ўзининг барча янги моделлари синовдан ўтказиладиган Арьеплугда жойлашган полигонида қор устида эни 260 метр келадиган тасвирни яратди.

Қордан турли тасвирлар яратиш билан танилган ижодкор Саймон Бек 53 092 квадрат метрга компаниянинг логотипини туширди. Бунинг учун у тўртта Range Rover SV ҳамроҳлигида 45 мингдан ортиқ қадам ташлаб, майдоннинг марказий қисми бўйлаб ҳаракатланди.

Фото: Motor
Юбилейни нишонлаш доирасида Range Rover’ни экстремал шароитда синаш имконияти бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуага тақдим этилди. Жошуа қишда автомобиль ҳайдаш бўйича кўникмаларини ошириб, диаметри 260 метрга тенг музли ҳалқа бўйлаб ҳаракатланди.

Фото: Motor
Range Rover оиласи ўз юбилейини июнь ойида нишонлайди. 1970 йилда икки эшикли дастлабки Range Rover пайдо бўлганидан буён унинг қаторига Range Rover Sport, Range Rover Evoque ва Range Rover Velar келиб қўшилган.

Фото: Motor

Фото: Motor




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 180
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 72
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар