«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:50
ЎЗO‘Z

Иммунитетни қандай кучайтириш мумкин?

20 мар, 09:19 6 217 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иммунитетни қандай кучайтириш мумкин? Мутахассисларнинг таъкидлашича, тез-тез стресс ҳолати, нотўғри овқатланиш, доимий уйқусизлик, узоқ вақт офтобда бўлиш, ҳаддан ташқари кўп жисмоний иш ва аксинча ўтирадиган турмуш тарзи, зарарли одатлар - чекиш, алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмоли иммунитетни тушириб юборади.

Иммунитетнинг кучли бўлиши ичакнинг тўғри ишлашига боғлиқ: унда иммунитет тизими «ҳужайралари» нинг 80 фоизи мавжуд. Биз истеъмол қиладиган ҳар қандай маҳсулот иммунитетни кучайтириши ёки заифлаштириши мумкин. Бунда тўғри овқатланиш, дармондориларга бой мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш жуда муҳим.

Бифидобактериялар ва лактобактерияларни ўз ичига олган қатиқ, йогурт маҳсулотлари зарарли микроорганизмларга қарши бизнинг ичакларимиз билан биргаликда курашади ва патоген микробларга қарши асосий ҳимоя тўсиғини яратади.

Кўп миқдордаги ширинликлар нафақат тишларимизга зарар етказади балки, ошқозон ости безини шикастлантиради ва инсонни диабетга олиб боради. Қанднинг ортиқча истеъмол қилиниши иммунитет тизимини сусайтиради, инфекцияларга қарши курашадиган антителалар фаоллигини пасайтиради.

Антибиотикларни назоратсиз истеъмол қилиш ҳам иммунитет тизимига фойда келтирмайди. Бу бутунлай улардан воз кечиш керак, дегани эмас. Асосийси, ўзини-ўзи даволанишдан қочиш лозим. Фақатгина шифокор тавсияси билан дорилар қабул қилингани маъқул.

Тез чарчаш, сурункали чарчоқ, уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда оғриқ бўлса, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Бу белгилар иммунитет пасайганидан далолат.

Таъкидланишича, кўпинча иммунитетнинг кескин пасайиши стресс, ваҳима ва зўриқиш билан боғлиқ бўлади.
иммунитет тизими, кучайтириш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 314
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 321
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 430
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар