«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 18:02
ЎЗO‘Z

Коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуолар ва амаллар эълон қилинди

20 мар, 08:40 4 877 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуолар ва амаллар эълон қилинди Фото: Kun.uz
Қурбонликлар қилиш, муҳтожлар ва меҳрибонлик уйларига эҳсонлар қилиш, «Нажот сўраш» намозини ўқиш, «Солатан тунажжино», «Солатан нория» дуоларини 300 мартадан ўқиш, 70та хатми Қуръон ва хатми Бухорий. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний соҳа ходимлари ва умуман мусулмонларга коронавирус балоси даф бўлишига қарши адо этишлари юклатилган вазифалари маълум қилинди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус каби юқумли хасталикни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларга мувофиқ махсус амалларни адо этиш вазифасини диний соҳа ходимлари зиммасига юклади. Идоранинг 2020 йил 18 март куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларига юборилган хатида шу ҳақда сўз боради.

Унда, жумладан, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари томонидан бир бош қорамол ва ҳар бир туман-шаҳарларда бир бош қўй, жами 15 бош қорамол, 200та қўй сўйилиб, гўштлар ва ҳадялар ила кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонлар ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиниши белгиланган.

Бундан ташқари, масжидлар имом-хатиблари, имом ноиблари ўз хонадонларида икки ракаат «Нажот сўраш» намозини ўқиб бўлгач, «Солатан тунажжино», «Солатан нория» дуоларини 300 мартадан ўқиш, диний таълим муассасалари устоз ва талабалари ўз уйларида 70та хатми Қуръон ўқиш ва Тошкент ислом институти устозлари тарафидан Имом Бухорийнинг «ал-Жоме ас-Саҳиҳ» асарини хатми Бухорий қилиш белгиланган. Бу амаллар 20 март жума куни соат 12:00гача якунланиши таъкидланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги «Сузук ота» мажмуасида 7 нафар энг табаррук уламо томонидан ушбу хайрия тадбирлари, хатми Қуръонлар ва саловотлар ижобатини сўраб, якуний дуолар адо этилиши лозимлиги, шунингдек, вилоятлар бош имом-хатиблари худди шундай шаклда 7 нафар табаррук уламо иштирокида дуолар қилишлари зарурлиги қайд этилади. Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкатлар вакилларига эса, Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадаги Ҳарами Шарифларда дуо-тазарруда бўлиш, мўмин-мусулмонлар ўз оилалари даврасида зикр, истиғфор ва балони даф бўлиши учун беш маҳал намоздан сўнг дуо ва тазарруда бўлиш тавсия этилган.

Kun.uz айни вазифалар юзасидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков изоҳини олди.

«Офатни даф қиладиган воситалар қаторида дуо дедик. Бундан ташқари, садақот ҳам балони даф қилади. Садақа бериш билан балони даф қилинглар, деган мазмундаги ҳадислар бор. Етим-есир, муҳтожларнинг кўнглини кўтариб, камбағалларга ёрдам қилиб, айниқса, бой-бадавлат кишилар бўлса, эҳсон қилишлик билан Аллоҳ таолодан балони даф қилишни сўраш ҳам бир восита.

Шу маънода, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳам жойлардаги вакилликларга шундай бир тавсия билан чиқдики, масжидларда имкониятга қараб, балки ҳомийлар ёрдамида қурбонликлар қилиш, уларни муҳтожларга, камбағалларга тарқатиш, Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим хатми Қуръон қилинса, ўқилган жойга Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади, балолар кўтарилади. Хатми Қуръондан кейин қилинган дуо ҳам сўзсиз ижобат. Шу маънода, қориларга хатми Қуръон қилишлик тавсия қилинди.

Албатта, кенг халқ оммасига ҳам, имконияти бор кишилар хоҳ Қуръон тиловати, зикр-салавот билан машғул бўлса, ён-веридаги инсонларга ихлос билан имкони даражасида садақот қилса, мана шу офатнинг даф бўлишлигининг катта бир омилларидан бўлади. Бу динимизда тавсия қилинган, тажрибаларда бўлиб ўтган нарсаларки, ҳозирги пайтда шу нарсаларни амалга оширишлигимиз айни муддао бўлади», - деди Ҳомиджон домла Ишматбеков.
дуолар, амаллар, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 18
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 26
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 13
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 37
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 4
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 18
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 26
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 13
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 32
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 37
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 27
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 176
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 27
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 113
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 224
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 112
  • Бўлимлар