«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:53
ЎЗO‘Z

Бегона эмас, ўзингники алдаса алам қилар экан

20 мар, 08:12 4 230 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бегона эмас, ўзингники алдаса алам қилар экан Ўртада бурун бўлмаса, у кўзи бу кўзини ўйиб оладиган халққа айланиб қолибмизми, дейман-да... (Аллоҳ асрасин!) Худбинлашиб кетганимизни билардим. Рамазон ва ҳайитлардаги сунъий қимматчиликлар тўқликка шўхликдан деб ўйлардим. Бошга мусибат келса, бирлашиб кетамиз, деган умидда эдим... Тўғри, умидим сўнгани йўқ, ҳеч қачон сўймайди ҳам, у ўзим билан кетади. Лекин хулосаларим қорамтир ранг олиб боряпти, афсус...

Тошкентда илк иш бошлаганимда, сармоя учун онамнинг тилла сирғасини олиб келиб сотиб, энг биринчи, укамнинг оёғига туфли оберганман. Аммо икки-уч соат ўтар-ўтмай, таги кўндалангига ёрилиб кетган. Мол Хитойники бўлса ҳам, уни мақтаб сотган ажнабий эмас, ўзимники эди...

Мустақил иш қилиб, қўлимда тўрт-беш сўм жамғарилгач, онамга зирак олиб бермоқчи бўлганман. Онам: “Уйда соғиб ичишга сигир йўқ, болам, бирорта ғунажин бўлса ҳам, оберақол ўшанинг ўрнига”, деди. Бозорга чиқиб, бир амакимизнинг қайнисидан, буғоз, ичида уч-тўрт ойлик боласи бор, деган лафзига ишониб, молини сотиб олганман. Аммо у ғунажин туғмайдиган касал экан, билганлар бозордан чиқишим биланоқ таърифини беришган. Аммо мен эгасига ишонганман. Афсус, онамнинг орзуси амалга ошмай қолди. Ўша молни алдаб сотган ҳам ўзимники, бегона эмас...

Бир дўстимнинг тежаб-тергаб олган бир сигири сариқ касалга мубтало чиқибди, энди нима қилай, мен ҳам қайтариб олиб чиқиб сотсам бўладими, деб мендан сўраяпти. Уни алдаган ҳам эртага юзи юзга, кўзи кўзга тушадиган одам, бегона эмас...

Шу пайтгача жуда кўп муттаҳамларни, алдоқчиларни кўрдим. Аммо улар ҳақида гапиргим, ёзгим келмайди. Айтсам, урчийдигандек туюлади. Баъзида ёзган бўлсам, ичимга сиғмаганидан...

...аммо нима бўлганда ҳам, оқибатни унутмаслигимиз керак. Кимлардир ОҚИБАТ ҳали тирик эканини, ИНСОФ, ВИЖДОН, ЭЗГУЛИК ўлмаганини намоён этаётир. Биз ҳам уларнинг сафига қўшилайлик. Бозорларда бўлиб ўтган талотўпни эса, бошқа миллатларда ҳам бўлиб турган, одам боласининг тупроғига қўшиб қорилган салбий бир иллат сифатида кўрақоламиз...

Ахир, бизнинг миллат буюк миллат. Бизнинг миллат меҳр-оқибатли миллат. Бизнинг миллат...

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар