«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:25
ЎЗO‘Z

Президент фармони: Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони оширилади

19 мар, 23:50 3 924 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент фармони: Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони оширилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонда белгиланишича:
- Коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ёки касаллик юқтирганликда гумонланиб карантинга жойлаштирилган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босадиган шахсларга, васийларга оталиққа олганларга), шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандига қараётган шахсларга ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади;
- Коронавирус инфекциясини юқтирган ёки карантинга жойлаштирилган фарзанднинг ҳамда 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахс, васий, оталиққа олувчи) бўлган ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
- 2020 йил 1 апрелдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари бор ижтимоий нафақа олувчи оилалар сонини 10 фоизга ошириш, болани икки ёшга тўлгунга қадар боқиш ва моддий ёрдам бериш бўйича чоралар кўради;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббий, санитария-эпидемиология ва бошқа ходимларга коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирларида иштирок этганликлари учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида кунлик қўшимча тўлов жорий этади;
- давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва фаолияти тўхтатилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим, спорт ва маданият муассасалари ходимларига иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлайди;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта ичида аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни беришнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш чораларини кўради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ҳафта ичида қуйидагилар кўзда тутилган тартибни ишлаб чиқади:
- мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили (олти ойдан кам ишлаганларга ҳам) тақдим этилади;

- карантин чоралари даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ва сурункали касалликларга чалинган шахсларни уларнинг розилиги билан масофадан ишлашга, мослашувчан иш жадвали ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар