«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ киши карантинга олинган

19 мар, 22:23 4 647 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ киши карантинга олинган 19 март куни ҳолатига кўра Ўзбекистонда айни вақтда 16 мингдан ортиқ киши карантинга жойлаштирилган. Бу ҳақда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Касалланганларни ўз вақтида аниқлаш ва профилактикага эътиборни кучайтириш, бунинг учун барча ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарини экспресс-тестлар билан таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳозирги кунда 16 мингдан ортиқ фуқаролар карантинга олинган. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга карантин назоратини таъминлаш юклатилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 23 киши коронавирус юқтиргани қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида шу мақсадда 8та санаторий ва 6та шифохона тайёрланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқароси коронавирус тарқалган мамлакатдан бир ўзи қайтиб келса, унга уй карантини белгиланади ва у тиббий назорат остида бўлади. Чартер рейслари билан Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар карантинга жойлаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар