«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:45
ЎЗO‘Z

Карантин даврида тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланган

19 мар, 19:22 4 055 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин даврида тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланган Айни дамларда, бутун дунёга тарқалиб улгурган, шунингдек Ўзбекистонга ҳам кириб келган коронавирус (COVID-19) ҳақидаги янги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эшитиб турибмиз.

Республикамизда фаолият юритаётган расмий оммавий ахборот воситалари орқали бу ҳақида аниқ маълумотлар тақдим этилиб, коронавирусни юқтирмаслик чораларини қўллаш борасида бир қанча тавсиялар бериб келинмоқда.

Республика бўйлаб барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб карантинга ёпилиб, профилактика ишлари олиб борилмоқда, жойларда баъзи карантин ва чеклов тадбирлари ўтказилмоқда, шунингдек, фуқароларга ваҳима чиқаришга ҳожат йўқлиги, барча ҳолатлар назоратда эканлиги, ҳудудларда карантинга оид профилактика ишлари олиб борилаётгани, карантин ва чеклов тадбирларига риоя этиш ҳақида ҳар дақиқада хабар берилмоқда.

Юртимизга кириб келган, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга барчамиз бирдик масъул эканлигимизни ёдда тутишимиз керак.
Миллий қонунчилигимизда, санитария қонун ҳужжатларини ҳамда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлиги белгиланган.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасида, санитария қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Яъни, санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида, эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Яъни, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддасида, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Жумладан, Жиноят кодекси 2571-моддасининг:

- 1-қисмида, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш;
- 2-қисмида, ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш;
- 3-қисмида, ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш белгилаб қўйилган.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар