«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 01:28
ЎЗO‘Z

Электрон тижоратни изчил ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

19 мар, 14:39 2 818 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Электрон тижоратни изчил ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ (“ЎзРТХБ” АЖ) акциядорларининг 2019 йил 19 ноябрдаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ илғор ахборот-технологияларини жорий этиш ва биржа фаолиятида электрон тижоратни изчил ривожлантириш, талаб ва таклиф ҳамда нархларни прогнозлаштириш учун товар бозорларини, шунингдек, товар бозорлари конъюнктурасига жиддий таъсир этувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича долзарб вазифаларни ҳисобга олган ҳолда жамиятнинг янгиланган тузилмаси тасдиқланган.

Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш ва “ЎзРТХБ” АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланди:
- ўтказиладиган савдолар шаффофлигини таъминлайдиган, шунингдек, биржанинг барча платформаларида электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳамда уларнинг якунларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймайдиган инновацион IТ-технологияларни жорий этиш;
- нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани, жумладан, товар бозорларида конъюнктурага жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил этиш;
- биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш ва янги савдо воситаларини жорий этиш, шунингдек, электрон тижоратни жадал ривожлантириш;
- халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва HR-менежмент услубларни жорий этиш.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “ЎзРТХБ” АЖнинг 2020 йил 1 июндан қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди:
- товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;
- маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
- биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш.

Қуйидаги асосий тартиб-таомилларни назарда тутувчи Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
- биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш, уларнинг бошланғич нархларини ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини белгилаш;
- биржа савдоларида тузиладиган битимлар бўйича маҳсулотни бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан сотишни назарда тутувчи “форвард” савдо турини жорий этиш;
- юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали экспортга сотиш тартибини белгилаш;
- ўртача биржа котировкаларини ҳисоблаш ҳамда маҳсулот нархларининг мониторингини юритиш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 115
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 12
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 31
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 52
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 105
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Бўлимлар