«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:46
ЎЗO‘Z

«Вакцинани одамларда синаш бошланди. Яхши янгиликлар бўлишига умид қиламан!..»

19 мар, 07:30 4 363 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Вакцинани одамларда синаш бошланди. Яхши янгиликлар бўлишига умид қиламан!..» Фото: Xabar.uz
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда ҳам коронавирус касаллиги қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, юртимизда касалликка чалинганлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.

Афсуски, мамлакатимизда карантин эълон қилинганлиги ортидан, юртдошларимизда турли миш-мишларга ишониш ва ортиқча саросимага тушиш ҳолатлари учраб турибди. Халқимизда «қўрққанга қўш кўринади» деган нақл бежизга айтилмаган. Ишонтириб айтиш мумкинки, барчамиз биргаликда карантин ва гигиеник қоидаларга тўла амал қилишимиз мазкур пандемиядан беталафот чиқишимизга ёрдам беради.

Шу билан бирга, таъкидлаш ўринлики, дунёнинг деярли барча давлатларида ушбу касалликка қарши кураш кетмоқда. Бу борада олдинга силжишлар бор. Хусусан, Хитой, Япония, Жанубий Корея давлатларида вирус тарқалишининг энг хавфли палласи ортда қолгани ва касалликка чалинганларнинг кўпчилик қисми соғайиб кетаётганлиги бўйича хабарлар берилмоқда.

Шунингдек, АҚШ тадқиқотчилари томонидан коронавирусга қарши илк вакцина синовдан ўтказилаётганлиги юзасидан ҳам маълумотлар тарқалди. Шу муносабат билан, айни вақтда Вашингтон шаҳрининг Колумбия округида яшаб келаётган журналист ватандошимиз Беҳзод Мамадиев билан боғландик. Суҳбатдошимиз қарийб 11 йилдан буён АҚШда истиқомат қилади.

– Беҳзод ака, хабарингиз бор, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Хусусан, бунинг ортидан АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мамлакатда айни вақтдаги вазият қандай?
– Айни пайтда, АҚШда вирус юқтирганлар сони 6000 кишидан ошди. Деярли барча штатларда таълим муассасалари ёпилган. Турли конференция, спорт ўйинлари ва оммавий тадбирлар кейинга сурилди.

Хусусий сектор билан биргаликда вирусни аниқлаш марказлари, тест жиҳозларини кўпайтириш ишлари фаол олиб бориляпти. Бошида текшириш ишларини фақат федерал ҳукуматга қарашли марказлар амалга ошираётган эди. Эндиликда бу ишларга хусусий сектор ҳам жалб қилинди.

– Америкаликларнинг кайфияти қандай?
– Кайфиятлар турлича. Бошида бироз саросимага тушиш ҳолатлари бўлди. Аммо, ҳозирги кунда кўчаларда ваҳимани сезмаяпман. Юзига ниқоб тақиб олганлар ҳам жуда кам. Сирасини айтганда, ҳаёт бир маромда давом этяпти.

– Ўзбекистонда ҳам вирус билан касалланганлар қайд этилди. Жараёнлар борасида қандай фикрдасиз?
– Ўзбекистондаги жараёнларни кузатиб боришга ҳаракат қиляпман.

Афсуски, Ўзбекистон ҳам Сovid-19 коронавируси мавжуд мамлакатлар рўйхатига расман қўшилди. Яхши янгилик шуки, бу анча кеч содир бўлди. Аммо, Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда бошқа давлатлар тажрибасини чуққурроқ ўрганиши керак.

Қандай чоралар кўрилди? Бу орада қандай хатоликларга йўл қўйилди? Ва ҳаказо...
Масалан, вирус тарқалишини самарали тўхтатиш бўйича муваффақиятга эришган давлатлар ҳам бор. Буларнинг асосийлари – Хитой ва Жанубий Корея.

1,5 млрд аҳолига эга Хитойда 13 март куни бор-йўғи 11 та янги ҳолат аниқланган, шулардан еттитаси чет элдан келганлар ва тўрттаси маҳаллий аҳоли вакиллари экан. Демак, мамлакат вирус устидан ғалаба қозонди, дейиш мумкин.

Жанубий Кореяда вазият яхшиланишни бошлади. Март бошида бир кунда 1000 тагача янги бемор аниқланаётган эди. Ҳозир бу рақам 100 тага тушди. Яъни, эпидемия секинлашяпти. Ўйлашимча, вирус қанча эрта аниқаланса ва унга қарши кескин чоралар жорий қилиниб, уларга ҳеч қандай истисносиз қатъий риоя қилинса, вирусни тўхтатиш эҳтимоли шунча ошади.

Кеча, ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалинган ўзбекистонлик беморнинг исм-шарифи, ҳатто яшаш манзилигача бўлган маълумотлар тўлиқ берилган хабарларга кўзим тушди. Бутун дунёда ушбу вирусга чалинган инсонлар шахси, ҳатто жинси сир сақланмоқда. Улар ҳақида маълумотларнинг тарқалиши – бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини беморлар шахсига оид маълумотларни тарқатишдан тийилишга чақирган бўлардим.

Шунингдек, айрим юртдошларимиз томонидан саросимага тушиш ортидан бозорлар ва дўконларда ортиқча харид амалга оширилаётгани ва энг ажабланарлиси, пойтахт Тошкентдан вилоятларга қатновчи таксичиларнинг йўл ҳақларини ҳаддан зиёд кўтариб олишаётганлигини эшитдим. Очиғи, буларнинг ҳеч бири ўзбекчилигимиз, умуман тарбиямизга хос хислатлар эмас.

Шу ўринда айтиб ўтмоқчиман, ўртоқлар коронавирус ўтиб кетади! Бу даражада ваҳимага берилмайлик, аммо хушёрликни ҳам йўқотмайлик.

Маълумот учун, вирус юқтирганлар орасида 40 ёшгача бўлганларда ўлим ҳолати 0,2 фоиз, 50 ёшгача бўлганлар орасида 0,4 фоиз. 70 дан 80 ёшгача бўлганлар орасида эса, 8 фоиз эканлиги аниқланган.

Вируснинг зарари шунчалик кам бўлса, давлатлар ва мутахассисларнинг бунчалик қаттиқ чоралар кўришининг сабаби эса, ҳозирча бу бедаво ва юқумли касаллик. Бироқ, шу кунларда АҚШ тадқиқотчилари томонидан вирусга қарши вакцинани одамларда синаш бошланди. Тез кунларда яхши янгиликлар бўлишига умид қиламан.

Яна бир бор, ватандошларимиздан эҳтиёт чораларини кўришни, лекин ақлга зид даражадаги ваҳималарга берилмасликни сўрайман.
Қуйида суҳбатдошимиз томонидан Вашингтондаги айни жараёнлар туширилган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

Нурилло Тўхтасинов суҳбатлашди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 101
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар