«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:30
ЎЗO‘Z

Австралиялик олимлар иммун тизими коронавирусга қарши қандай курашишини аниқлашди

18 мар, 20:30 4 452 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Австралиялик олимлар иммун тизими коронавирусга қарши қандай курашишини аниқлашди Фото: EPA
Австралиялик олимлар инсон иммун тизимининг коронавирусга қарши қандай курашишини аниқлашга эришганликларини билдиришди.
Олимлар ўтказган тадқиқотларнинг сешанба куни Nature Medicine журналида эълон қилинган натижалари шуни кўрсатадики, янги вирусли инфекцияни бартараф этиш механизми одатий гриппга қарши курашдан деярли фарқ қилмайди.

Бу шуни англатадики, ўрганишлар коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда ёрдам беради.
Бугунга келиб дунё бўйлаб 160дан ортиқ давлатда 190 мингдан ортиқ инфекция ҳолати тасдиқланган; коронавирус 7,5 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди.

«Ушбу кашфиёт жуда муҳим, чунки биз биринчи навбатда иммунитет тизимимиз янги коронавирус билан қандай курашишини жуда яхши англадик», дейди тадқиқотнинг ҳаммуаллифи, профессор Кэтрин Кедзирска.
Мельбурн шаҳридаги Питер Доэрти инфекциялар ва иммунитет институтида ўтказилган тадқиқотни кўплаб мутахассислар юқори баҳолашди.

Олимлар нимани кашф этишди?
Covid-19 вирусини юқтирган одамларнинг аксарияти соғайиб кетиши инсон иммунитети вирусга самарали қарши тура олишини тасдиқламоқда.
Аммо бу кураш айнан қандай амалга ошади? Ушбу жангда иштирок этувчи тўрт хил иммунитет ҳужайраларини аниқлаган австралиялик олимлар бу саволга жавоб топишди.
Тадқиқотларда коронавирус келтириб чиқарган зотилжам енгил шаклда кечаётган ва авваллари ҳеч қачон соғлиғидан шикоят қилмаган кўнгиллилар иштирок этди.

Шундай қилиб, Австралиядаги касалхоналардан бирига кейинчалик 14 кун ичида соғайиб кетган уханлик 47 ёшли аёл ётқизилади.
Профессор Кедзирсканинг BBC нашрига берган интервьюсида тушунтиришича, тадқиқотчилар «ушбу бемор иммун тизимининг реакциясини тўлиқ ўрганиб чиқишган».

Аёл тикланишидан уч кун олдин, унинг қонида ўзига хос ҳужайралар пайдо бўлди. Кедзирсканинг сўзларига кўра, одатий грипп билан оғриганларнинг қонида ҳам тикланишдан бироз аввал тахминан айни шу вақтда айни шу ҳужайралар пайдо бўлади.

«Биз бу натижалардан ва инфекцияланган беморларда клиник соғайиш арафасидаги иммунитет ҳужайралари пайдо бўлишини аниқлай олганимиздан жуда мамнун бўлдик», деди профессор Кедзирска ва ўнлаб олимлар ушбу натижаларга эришиш учун тўрт ҳафта давомида тун-у кун таҳлиллар ўтказишганини қўшимча қилди.

Бу коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам бериши мумкин?
«Иммунитет ҳужайралари қайси нуқтада пайдо бўлишини билсангиз, бемор даволанишнинг қайси босқичида эканлигини аниқлаш мумкин бўлади», дея тушунтиради Суинберн Технология университети декани, профессор Брюс Томпсон.

Австралия соғлиқни сақлаш вазири Грег Ҳант, ўз навбатида, олимларнинг бу кашфиёти инфекцияга қарши вакцина ва потенциал дориларни ишлаб чиқишни тезлаштириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Кэтрин Кедзирска эса аллақачон янги вазифани белгилаган: иммун тизими энг оғир ҳолатларда нима учун касаллик манбасига кам жавоб қайтараётганини аниқлаш.

«Бу вирусдан вафот этган ёки ўта оғир шаклда касал бўлганлар бошқалардан қандай фарқ қилишини тушуниш учун ечим бўлади ва шу орқали уларни қандай сақлаб қолишни ўрганишимиз мумкин», дейди профессор Кедзирска.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 1
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар