«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

18 мар, 16:10 3 113 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди Бугун, 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Коронавирус пандемиясига қарши самарали курашишни таъминлаш ва унинг икки томонлама алоқаларга салбий таъсирини олдини олиш мақсадида ҳукуматлар даражасида самарали ҳамкорлик қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот сўнгида Президентлар бир-бирини ҳамда қардош Ўзбекистон ва Туркманистон халқларини кириб келаётган баҳор, бахт-саодат ва янгиланиш айёми - Наврўз билан самимий қутладилар.

Ушбу файзли байрам асрлар оша мустаҳкам дўстлик, тарихи ва маданияти муштараклиги, тили, анъана ва урф-одатлари ўхшашлиги билан чамбарчас боғланган халқларимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисми экани қайд этилди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилади. Бугунги мушкул даврда Туркманистон ҳар томонлама кўмаклашишига ва янги хавф-хатарларни биргаликда бартараф этишга тайёр экани алоҳида таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 86
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 189
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 148
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар