«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:45
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: «Барча режаларимиз ўзгариб кетди»

18 мар, 15:45 3 916 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: «Барча режаларимиз ўзгариб кетди» Бутун дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус хавфи сабабли ФИФА деярли барча расмий ўйинларни номаълум муддатга қолдиргач, кўп ўтмай Ўзбекистонда ҳам пандемиянинг илк ҳолати аниқланиб, барча футбол учрашувлари бекор қилинди.

Шу жумладан, Ўзбекистон миллий жамоасининг март ойида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини ва ўртоқлик ҳамда расмий учрашуви ҳам ўтказилмайдиган бўлди. Бундай жиддий ўзгаришлар миллий жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги тайёргарлигига қай даража таъсир қилиши борасида Tribuna.uz мухбири Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашди.

- «Коронафирус хафви туфайли март ойидаги муҳим тайёргарлик йиғинимиз ва ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бекор қилинди. Барчамиз вазият қай даражада эканлигини тўғри тушуниб турибмиз», - дея гап бошлади Вадим Карленович.

«Миллий жамоамизга боғлиқ барча режаларимиз ўзгариб кетди. Жаҳондаги вазиятни кўриб, эшитиб турибсиз. Бундай пайтда одамларнинг соғлиғи футболдан муҳимроқ бўлиши шарт. Шу боис ФИФА деярли барча расмий ўйинларни бекор қилди. Биз ҳам олдиндан белгиланган барча режаларимиз қолдирдик. Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳам Арманистон ва Тожикистон билан ўйинлари бекор қилинди. Улар билан ўйинни Тошкентда ўтказиб, ҳозирлик кўрмоқчи эдик. Клублар барча футболчиларга уйига жавоб бериб юборган. Бундай пайтда кимлар миллий жамоадан чақирув олганлигини айтиш ҳам мантиқсизлик бўлади.

Ҳозирги ҳолатда ҳеч қандай янгилик қила олмаймиз – бутун дунё сингари ўйинлар ва машғулотларни қолдириб турамиз. ФИФА ва ҳукуматимиз томонидан рухсат этилгач, кейин ўртоқлик ўйинлари ва расмий баҳсларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

ФИФА миллий жамоаларнинг март ойидаги барча расмий ўйинларни июль ойига кўчиришни тавсия қилмоқда. Умид қиламизки, тез орада коронавирус бўйича дунёдаги вазият барқарорлашади ва барча оммавий тадбирлар, футболга рухсат берилса режаларимиз шу аснода тузилади» - дейди Вадим Абрамов Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 26 март куни Арманистон билан ўртоқлик учрашуви, 31 март куни эса ЖЧ-2022 саралаши доирасида сафарда Яманга қарши майдонга тушиши лозим эди. Аммо расмий ўйин бекор қилингач, Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви борасида келишилган. Охир-оқибат ушбу баҳс ҳам ўтказилмайдиган бўлди.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 0
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 0
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 0
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар