«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:26
ЎЗO‘Z

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш жорий қилинади

18 мар, 12:30 3 665 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш жорий қилинади Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш жорий қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек “Қонунчиликни янгилашдан мақсад – фақат қонун қабул қилиш эмас, аксинча, янги қонунлар эртага одамларга қандай амалий наф бериши, уларнинг ҳаётини қандай енгиллаштириши ҳақида бош қотиришдан иборат бўлмоғи лозим”.

Бугунги кунда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси мавжуд амалиёт, тизимли камчилик ва муаммолар, манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари, шунингдек илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилмоқда. Кодекс лойиҳасига ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш билан боғлиқ янги қоидалар киритилмоқда.

Хусусан, Кодекс лойиҳасига ҳуқуқбузарликка оид ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш билан боғлиқ янги боб ва қоидалар киритилди. Бундан кўзланган асосий мақсад ишларни тез ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ортиқча овора бўлишларини олдини олишдир.

Ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш қандай амалга оширилади?
Иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилганда баённома тузилмайди. Ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган пайтда, ҳуқуқбузар иштирокида электрон тизим ўрнатилган қурилма ёрдамида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарор электрон қурилманинг махсус бармоқ изларини сканерловчи ускуна ёрдамида ҳуқуқбузар томонидан бармоқ изларини тушириш орқали тасдиқланади.

Қарор нусхаси электрон ёки қоғоз шаклида ҳуқуқбузарга берилади.
Соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилган иш юзасидан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ишни умумий тартибда кўриш натижалари бўйича чиқарилган қарор билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлади.

Ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун, аввало, ҳуқуқбузарнинг розилиги ва содир этилган ҳуқуқбузарлик факти ҳуқуқбузар томонидан тан олинган бўлиши талаб этилади. Агар ҳуқуқбузарнинг эътирози бўлса, иш умумий тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, муқаддам маъмурий жазо қўлланилганлиги ҳақидаги маълумотни дарҳол олишнинг имкони бўлмаганда ҳам иш юритиш умумий тартибда кўриб чиқилади.

Ҳуқуқбузар қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилганида, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
- иш соддалаштирилган тартибда кўрилиши оқибатлари ҳақида тушунтириш олиш;
- ишни соддалаштирилган тартибда кўришга розилигини бериш;
- ваколатли мансабдор шахс томонидан чиқарилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор матни билан жойида танишиш.

Амалдаги кодексдан фарқли равишда иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилганда, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқлари алоҳида белгиланмоқда. Сабаби ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш натижалари бевосита шахснинг ҳуқуқларига дахл қилади ва қарор устидан шикоят бериш ҳуқуқини чеклайди.

Иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилганда, ҳуқуқбузарнинг шахси қандай аниқланади?
Ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарнинг юз тузилишини расмга олиш ёки унинг бармоқ изларини тушириш орқали электрон тизим қурилмалари ёрдамида реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги базасидан унинг шахсини аниқлайди.

Қарор қандай ижро этилади?
Иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилганда, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ҳуқуқбузар томонидан унга қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш сутка муддатда амалга оширилади.
Жарима банк муассасаси ёки электрон тўлов тизимлари орқали тўланади. Бу ҳақида ҳуқуқбузарга қатъий молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланадиган квитанция берилади.

Ҳуқуқбузар жарима суммасини ихтиёрий тарзда тўлаганлиги ҳақидаги маълумот электрон базага қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш сутка ичида келиб тушмаган тақдирда, электрон базага киритилган қарор автоматик тарзда қарор ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижрога қаратилади.

Агар ҳуқуқбузар жарима суммасини қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш сутка муддатда ихтиёрий тарзда тўласачи?
Жарима тарзидаги маъмурий жазо қўлланилган шахслар жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, қолган суммани тўлашдан озод этиладилар.

Расмий огоҳлантириш
Лойиҳага йўл ҳаракати иштирокчиларининг маданиятини янада ошириш мақсадида соддалаштирилган тартибда ишни кўриб чиқишда айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни расмий огоҳлантириш билан боғлиқ рағбатлантирувчи қоидалар ҳам киритилмоқда.

Яъни, ҳуқуқбузарликни содир этган шахс, агар у муқаддам бир йил мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, қарор билан расмий огоҳлантирилади.
Бироқ, ушбу қоидалар муқаддам йўл ҳаракати қоидасини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун соддалаштирилган тартибда огоҳлантирилган ёки суд томонидан жазодан озод қилиниб, бир йил давомида қайта ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

Қайси ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмайди?
- Иш соддалаштирилган тартибда юритилишига ҳуқуқбузар ёки жабрланувчининг эътирози бўлган ишлар;
- содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима жазосидан бошқа турдаги маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилган ишлар;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида давлат ва жамиятга зарар етказилган ёхуд зарар кўрган тараф ёки унинг вакили зарарни ундиришни талаб қилган ишлар;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик бир неча шахслар томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг лоақал биттаси ҳуқуқбузарлик содир этганини рад этган ишлар.
Қонунчилигимизда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш тартибининг жорий қилиниши, ишларни тез ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш билан бирга фуқароларимизнинг ҳам ортиқча вақт сарфлашларини олдини олади.

С.Авезов
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
бўлим бошлиғи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 286
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар