«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:34
ЎЗO‘Z

Самарқанддаги «самосуд» ҳолати бўйича расмий маълумот берилди

18 мар, 10:30 3 219 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанддаги «самосуд» ҳолати бўйича расмий маълумот берилди Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, "самосуд" жорий йилнинг 3 март куни содир бўлган. Ўша куни соат тахминан 21:00лар атрофида Самарқанд шаҳар, “Жомий” маҳалласида яшовчи фуқаро (қиз бола) Б.М.нинг қўл телефонига Тойлоқ тумани, “Нурли йўл” маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган О.А. қўнғироқ қилиб, биргаликда сайр қилишни таклиф қилади. Таклифга рози бўлган Б.М. синглиси М.Б. билан яшаш уйи олдидаги кўчага чиқади.

О.А. учрашувга маҳалладоши 1996 йилда туғилган Х.Д.нинг машинасида бориб, ҳаммаси биргаликда Тойлоқ тумани, “Нурли йўл” маҳалласида жойлашган, ҳозирги кунда Туркия давлатида бўлган фуқаро “А”га тегишли бўлган уйга боришади.

Ичкаридаги шовқинни эшитган қўшнилар Қ.С., Н.А., Қ.А., Б.Ф., О.А., Х.Д. уйга киришади. Фуқаро Қ.С. қизларни ҳақоратлаб, юзига тарсаки уриб, ўзбошимчалик билан жазоламоқчи бўлади. Шу вақтда қолган фуқароларнинг бир нечтаси ҳолатни видеотасвирга олиб, тунги вақтда хонадонда бақир-чақир қилишади.

Мазкур ҳолатдан хабар топган маҳалла фуқаролар йиғини раиси жанжалнинг олдини олиш мақсадида фуқароларни тарқатиб юборади.

Самарқанд вилояти ИИБ ходимларининг олиб борган дастлабки текширувлари натижасида фуқаролар Қ.С., Н.А., Қ.А., Б.Ф., О.А., Х.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми, 183-моддалари билан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишли тартибда қонуний қарор қабул қилишлик учун Тойлоқ тумани Маъмурий ишлар бўйича судига юборилди.

Фуқаро Қ.С. қонунни яхши билмаслигини, бу каби ҳаракатлар бошқа қайтарилмаслигини маълум қилиб, қизларни ҳақорат қилганлиги, уларга нисбатан қилган бошқа ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди. Ҳолат юзасидан якуний қарорни суд органи қабул қилади.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан “самосуд” қилиш орқали содир этилаётган ҳаракатлар жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

“Агарда сиз маҳаллангизда, кўчангизда ёки бошқа ҳолатларда бу каби вазиятларга дуч келсангиз, зудлик билан ички ишлар органларига хабар беринг”, - дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 53
  • Шавкат Мирзиёев АҚШлик юқори мартабали амалдорларни қабул қилди 27 мар, 23:36 68
  • Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов Термизга келди 27 мар, 16:06 225
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар