«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

Эр-хотин ўртасида бўлинган пуллар ундириб берилди

18 мар, 09:59 2 940 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эр-хотин ўртасида бўлинган пуллар ундириб берилди Мажбурий ижро бюросига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган. Соҳа ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда турли хил мазмундаги ижро ҳужжатларига дуч келиши, табиий. Мисол учун, алимент, солиқ қарзлари, маъмурий ва жиноий жарималарни ундириш ва ҳоказо.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ана шундай суд ҳужжатларинининг бири эса эр-хотин ўртасида биргаликда олинган умумий мулкнинг ажратилган қисмини ундириш ҳақида эди.

Маълум бўлишича, Андижон туманида яшовчи фуқаро Боходиржон Абдулхаев ва Гулнозахон Абдулхаевалар ўртасидаги никоҳ 2011 йилда расман бекор бўлган. Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 27.01.2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Боходиржон Абдулхаевдан ундирувчи Гулнозахон Абдулхаева фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтириш ишлари натижасида қарздор Б.Абдулхаев томонидан ундирувчи Г.Абдулхаевага 2020 йил 1 ноябрга қадар бўлган 12 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига 30.01.2020 йил куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг “Эр-хотин ўртасида биргаликда олинган умумий мулкдан ўзига тегишли қисмини ажратиб бериш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича жавобгар Б.Абдулхаевдан даъвогар Г.Абдулхаевага 70 млн. 285 минг сўм ундириш белгиланган ижро ҳужжати келиб тушган. Бўлим ходимлари ушбу суд ҳужжатининг ижросини ижобий якунлаб, эр-хотин ўртасида олинган умумий мулкнинг бўлинган 70 млн. 285 минг сўм қисми Г.Абдулхаевага ундириб берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар