«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:09
ЎЗO‘Z

Жаҳон бозорида нефть нархи янада пасайиши мумкин

18 мар, 06:30 2 717 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон бозорида нефть нархи янада пасайиши мумкин Фото: Getty Images
Жаҳон бозорида бир баррель нефть нархи яқин икки ҳафта ичида 25-30 долларгача тушиб кетиши мумкин. Бу ҳақда «БКС Премьер» компанияси бош таҳлилчиси Сергей Суверовга таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бозордаги мувозанат углеводородлар қиймати учун салбийлигича қолмоқда, шу сабабли нефть нархи тушишда давом этади. Суверовнинг таъкидлашича, 17 март, сешанба куни, нефтнинг халқаро нархи 5 фоизга кўтарилиши «техник қайтиш», холос.

«Бундан ташқари, АҚШнинг стратегик захира учун нефть сотиб олиши, шунингдек, Хитойда нефтга нисбатан талабнинг кутилганидан-да секинлик билан қайта тикланиши ҳам жараёнга таъсир кўрсатиши мумкин», — дейди мутахассис.

«Агар апрель ойида Саудия Арабистони нефть қазиб олишни суткасига 13 миллион баррелга етказса, боз устига Россия суткасига қазиб олаётган 300-500 минг баррель қўшилса, шу вақтда коронавирусга қарши чоралар сабаб талаб тушиб кетса, нарх 25 доллардан ҳам пасайиб кетиши мумкин. Ижобий ўзгаришлар ҳам бор, масалан, Хитой секин-аста оёққа турмоқда, бироқ бошқа мамлакатларда қаттиқ чекловлар сақланиб қоладиган кўринади», — дейди «Райффайзенбанк» таҳлилчиси Андрей Полишук.

Полишукнинг фикрича, ёзга бориб иқтисодий вазият барқарорлашади, жаҳондаги талаб қайта тикланади, аммо нарх аввалги ҳолига қисман қайтади, холос. Унинг таъкидлашича, 2020 йил охирига қадар бир баррель нефть нархи 30-40 доллар атрофида сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Лондон биржасида Brent маркали нефть нархи савдо сессияси очилган вақтда қарийб 4 фоизга пасайган эди. Ушбу ҳодиса Саудия Арабистонининг нефть ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 12 миллион баррель эмас, балки 13 миллион баррелга етказиш ҳақидаги баёнотидан кейин содир бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар