«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:36
ЎЗO‘Z

Смартфон экрани блокировкаси учун энг хавфли кодлар 20 талиги

18 мар, 06:00 4 567 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Смартфон экрани блокировкаси учун энг хавфли кодлар 20 талиги Фото: iStock
Рур университети, Макс Планк номидаги Хавфсизлик ва махфийлик институти ва Жорж Вашингтон университети мутахассислари олтита рақамли PIN-кодларнинг хавфсизлик даражаси тўрт хонали сондан иборат кодларга нисбатан пастроқ эканини аниқлади, деб хабар бермоқда Spot.

Тўрт хонали кодлар 10 мингта, олтита рақамли кодлар эса 1 миллион комбинацияни ташкил этса-да, аксарият фойдаланувчилар бузиб ўтиш осон бўлган оддий, содда рақамли комбинациялардан фойдаланади.

«Одамлар олтита рақамли PIN-коднинг хавфсизлик даражасини пасайтириб қўяётганликларини, афтидан, ўзлари ҳам тушунишмаяпти», — дейди тадқиқотчи Маркус Дюрмут.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, тўрт ва олти рақамли кодларнинг хавфсизлик даражаси паролларникидан кўра паст бўлса-да, улар график калитдан кўра яхшироқ ҳимоя қилади.
Қуйида, узунлигидан қатъи назар, смартфонга қўйилмаслиги керак бўлган PIN-код комбинациялари келтирилган.

Хавфли тўртта рақамли PIN-кодлар:
1234
0000
2580
1111
5555
5683
0852
2222
1212
1998

Хавфли олтита рақамли PIN-кодлар:
123456
654321
111111
000000
123123
666666
121212
112233
789456
159753




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 455
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 92
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар