«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:32
ЎЗO‘Z

Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит ва қиз «самосуд» қилинди

18 мар, 00:02 9 061 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит ва қиз «самосуд» қилинди Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит ва қизни ҳақоратлаб, уларни урганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 3 март куни содир бўлган. Ўша куни соат тахминан 21:00 атрофида Самарқанд шаҳар «Жомий» маҳалласида яшовчи фуқаро (қиз бола) Б.М.нинг қўл телефонига Тойлоқ тумани «Нурли-йўл» маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган О.А. қўнғироқ қилиб, биргаликда сайр қилишни таклиф қилади. Таклифга рози бўлган Б.М. синглиси М.Б. билан яшаш уйи олдидаги кўчага чиқади.

О.А. учрашувга маҳалладоши 1996 йилда туғилган Х.Д.нинг машинасида бориб, ҳаммаси биргаликда Тойлоқ тумани «Нурли-йўл» маҳалласида жойлашган, ҳозирги кунда Туркия давлатида бўлган фуқаро «А»га тегишли бўлган уйга боришади.

Ичкаридаги шовқинни эшитган қўшнилар Қ.С., Н.А., Қ.А., Б.Ф., О.А., Х.Д.лар уйга киришади. Фуқаро Қ.С. қизларни ҳақоратлаб, юзига тарсаки уриб, ўзбошимчалик билан жазоламоқчи бўлади. Шу вақтда қолган фуқароларнинг бир нечтаси ҳолатни видеотасвирга олиб, тунги вақтда хонадонда бақир-чақир қилишади.

Мазкур ҳолатдан хабар топган маҳалла фуқаролар йиғини раиси жанжални олдини олиш мақсадида фуқароларни тарқатиб юборади.

Самарқанд вилоят ИИБ ходимларининг олиб борган дастлабки текширувлари натижасида фуқаролар Қ.С., Н.А., Қ.А., Б.Ф., О.А., Х.Д.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми, 183-моддалари билан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишли тартибда қонуний қарор қабул қилишлик учун Тойлоқ туман Маъмурий ишлар бўйича судига юборилган.

Фуқаро Қ.С. қонунни яхши билмаслигини, бу каби ҳаракатлар бошқа қайтарилмаслигини маълум қилиб, қизларни ҳақорат қилганлиги, уларга нисбатан қилган бошқа ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган. Ҳолат юзасидан якуний қарорни суд органи қабул қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 2
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 100
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар