«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:02
ЎЗO‘Z

Коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳисоблаб чиқилмоқда

17 мар, 23:05 4 632 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳисоблаб чиқилмоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия дея эътироф этилган коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, кутилаётган зарар кўлами ҳисоблаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“[Коронавируснинг иқтисодиётга таъсири] ҳозир ҳисобланяпти. Айни пайтда ҳеч қайси давлат зарар миқдорини аниқ айтолмайди. Америка ҳам, Европа ҳам, бошқаси ҳам айтолмайди. Чунки [пандемия] қанча давом этишини ҳеч ким билмайди. Лекин яна бир марта қайтариб айтаман, молиявий захира бўйича ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир давлат бюджетида фавқулодда ҳолат учун махсус маблағ захираланади. Бизда ҳам худди шундай маблағ захираланган. Президентимиз топшириғига кўра, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигини жалб қилган ҳолда турли сценарийлар бўйича [ҳисоб-китоб] тайёрланмоқда”.

Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, коронавируснинг кенг ёйилиши оқибатида Ўзбекистон иқтисодиёти қанча зарар кўришига доир рақамларни айтишга ҳали эрта.

“Албатта, [пандемиянинг] таъсири бўлиши эҳтимоли катта. Бу бўйича тегишли чоралар кўрилади. Буни аниқ рақамлар билан айтишга ҳали вақтли. Лекин ҳар бир давлатнинг ўзига яраша салоҳиятли бюджети бор. Қандайдир таъсир бўлса, уни ҳукумат даражасида кўриб, ниманидир қисқартириб, харажатни бошқа йўналишларга йўналтириш – амалга оширса бўладиган нарса. Бундай ҳолатларда албатта [шундай] қилинади”, - деди Ишметов.

Молия вазири ОАВ вакилларидан бундай вазиятда иқтисодий масалалар юзасидан асоссиз ҳисоб-китобларни эълон қилиш, расмий идораларда ишламайдиган кишиларнинг “ўзича” қилган ҳисоб-китобларини одамларга тарқатиб, уларни қўрқитмасликни сўради. Вазир бу бизнес соҳаси вакилларини ваҳимага солиб, нархларнинг сунъий оширилишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 140
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар