«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 04:34
ЎЗO‘Z

«Ҳаммаси ёлғон!» — Вазирлик Ўзбекистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати рўй бергани ҳақидаги хабарни рад этди

17 мар, 14:28 4 696 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ҳаммаси ёлғон!» — Вазирлик Ўзбекистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати рўй бергани ҳақидаги хабарни рад этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати рўй бергани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди.
Асосан Осиёданги янгиликларни ёритишга ихтисослашган Asia-times.org сайтида «Ўзбекистонда бир кекса эркак коронавирусдан вафот этди» (В Узбекистане первая смерть от коронавируса умер мужчина) сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Унда 14 март куни коронавирус аниқланган беморлардан бири, кекса эркак 17 март куни вафот этгани ҳақида айтилган. Хабарда манба сифатида «Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош санитар врачи Баҳодир Юсупалиев» номи келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев ушбу хабар бўйича ойдинлик киритди.

«Бу хабар мутлақо асоссиз, буткул ёлғондан иборат. Аввало Баҳодир Қаҳрамонович Юсупалиев бош санитар врач эмас, вазирнинг биринчи ўринбосаридир. Иккинчидан, сайтимизда бундай хабар умуман эълон қилинмаган. Энг муҳими, Ўзбекистонда коронавирус туфайли ўлим ҳолати қайд этилмади, қайд этилмасин ҳам.

Яна бир бор эслатиб ўтаман, вазирлигимиз бу борада барча расмий маълумотларни тезкорлик билан эълон қилиб бормоқда, ҳамиша эшикларимиз очиқ, нафақат кунлик, балки соатлик ахборотни етказиб турибмиз. Юртдошларимиздан ёлғон ахборот тарқатиш учун жавобгарлик мавжудлигини, хорижий ОАВда бу масалага жиддий ёндошишларини сўраб қолардим
», дейди у.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Айни вақтга келиб бундай беморлар сони 10 нафарни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонга коронавирус учта рейс орқали кириб келди.

Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтириб улгурди (6 бемор).
Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (3 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (1 бемор).

Бундан аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон шифохоналарида 641 киши карантинда сақланаётгани, шунингдек, 6 мингга яқин киши уй шароитида карантинга олингани ҳақида хабар берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 169
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 54
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 52
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 112
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 50
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 29
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 89
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 61
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 69
  • Бўлимлар