«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Уламолар Кенгашининг коронавирус бўйича фатвоси эълон қилинди

16 мар, 17:23 4 085 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Уламолар Кенгашининг коронавирус бўйича фатвоси эълон қилинди Аввал хабар қилганимиздек, кеча Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукумат томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари асосида қуйидаги фатвони қабул қилди:

“Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўйини сақлаш муҳим асослардан биридир. Мана шу жиҳатларга зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини инсониятга енгиллатади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят) дейди. Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган.

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зарар бериш ҳам ва зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар (Имом Можа, Имом Дорақутний ривоятлари).

Демак, ҳадиси шарифда инсон ўзига ёки ўзгаларга зарар келтирадиган сабаблардан узоқ бўлишга буюрилган.

Мўътабар фиқҳий китобларимизда: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”, “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради.

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, фавқулодда вазиятлар юз берганда, масалан, қаттиқ шамол, изғирин совуқ бўлганда масжид жамоатига чиқмаслик узр ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадис далил бўлади:

Абдуллоҳ Ибн Ҳорис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу қаттиқ ёмғир ёққан кунда муаззинларига шундай дедилар: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ”, “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ”ни айтганингиздан кейин “Ҳаййа ъалас солаҳ”ни айтманг, балки уйингизда намоз ўқинглар деб айтинг”. Шунда баъзи одамлар бундан норози бўлишди. У зот: Бу гапимдан ажабландингизми? Ваҳоланки, бу нарсани мендан кўра яхшироқ Зот (яъни, Расулуллоҳ) қилганлар. Албатта жамоат намози қатъий ҳукмдир, лекин мен сизларни уйларингиздан чиқиб, лой ва балчиқларни босиб юришингизни хуш кўрмайман”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши барча мусулмонларни қуйидагиларга чақиради:
– Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқисинлар. Шунингдек, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этсинлар.
– Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин.
– Масжидларда намоз вақтини билдириш учун азон ўз вақтида айтилсин.
– Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшсинлар.
– Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозим.
– Динимиз покликка буюрар экан, касалликнинг олдини олиш борасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.
– Карантин даврида масжидлар ва таҳоратхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида даврий дезинфекция ишлари ўтказилсин.

Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

Ушбу фатво вирус аниқланган мусулмон мамлакатлар ҳамда бошқа ўлкалардаги йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг ушбу масаладаги фатво ҳамда хулосаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Аллоҳ таоло ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини ҳамда халқимиз ҳаётини тинчлик ва осойишталикда давом этишини насибу рўзи айласин! Омин!


Шунингдек, бу эҳтиёт чоралари вақтинча бўлиб, мўмин-мусулмонларимиз тўғри тушунишлари, эпидемик ҳолат барқарор бўлгандан сўнг жамоат бўлиб ибодатлар давом эттирилиши маълум қилинди.
Уламолар Кенгаши, коронавирус, фатво




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар