«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:28
ЎЗO‘Z

Коронавирус: касалликнинг ҳомиладор аёлларга таъсири қандай?

16 мар, 16:33 4 642 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: касалликнинг ҳомиладор аёлларга таъсири қандай? Спирт танага кирган вирусларни йўқ қила олмайди, ишлатилган ниқобларни қайта ишлатиб бўлмайди.

Танага спирт ёки хлор пуркаш коронавирусни йўқ қила оладими?
Йўқ, танага спирт ёки хлорни пуркамаслик керак. Улар танага кирган вирусларни йўқ қила олмайди. Аксинча, улардан фойдаланиш кийим, кўз ва оғиз учун зарарли бўлиши мумкин. Спирт ва хлордан фойдаланиш тавсия этилган ўринларда қўлланилса, спирт юзаларни дезинфекциялаш учун фойдали бўлади;

Коронавирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалиши мумкинми?
Йўқ, коронавирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалмайди. Бу вирус асосан йўталган ёки аксирган пайтда касал одамнинг оғзидан ёки бурнидан сачраган томчилар орқали юқади. Бу томчилар оғир бўлгани учун ҳаво орқали узоқ масофаларга етиб бориши мумкин эмас. Лекин ўша йўтал ёки акса уришдан сачраган томчилар теккан сиртга ёки нарсага тегиб, кейин қўлини кўзга, оғизга ёки бурунга теккизган одамга ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун қўлларни спиртли воситаларда тез-тез тозалаш ёки уларни совун билан ювиб туриш керак.

Ишлатилган ниқобларни қайта ишлатиш мумкинми? Ниқобларни қўлни дезинфекциялаш воситаси билан дезинфекция қилиш мумкинми?

Йўқ, ишлатилган ниқобларни қайта ишлатиш ёки ишлатилгандан кейин дезинфекциялаш мумкин эмас. Нафас йўли юқумли касаллигига чалинган, жумладан, коронавирус юқтириб олган киши билан мулоқотда бўлсангиз, ниқобнинг ташқи тарафига инфекция тушган бўлади. Шунинг учун ниқобнинг ўша ташқи тарафига қўл теккизмай туриб, ундан халос бўлиш керак. Ниқобни ечгандан кейин қўлларни спирт билан ишқалаш ёки совунлаб ювиш шарт.

Ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясига кўпроқ мойил бўладими ёки инфекция асоратлари уларга кўпроқ таъсир қиладими?

Ҳомиладор аёлларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли кўпроқ экани ёки инфекция асоратларига кўпроқ мойил экани ҳақида аниқ тасдиқланган илмий-тадқиқотлар хулосаси йўқ. Лекин умуман олганда, ҳомиладор аёлларда иммунитет бироз пасайиши ёки бошқа физиологик ўзгаришлар кузатилади, натижада улар нафас йўллари инфекциясига нисбатан кўпроқ заифлашиб қолиши мумкин. Шунинг учун гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда бу вируснинг уларга юқишидан эҳтиёт бўлиш керак: қўлларни доим ювиб юриш, касалланганлардан четланиш керак.

Бу маълумотлар махсус ишга туширилган “Koronavirusinfo” каналида тақдим этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 224
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар