«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:37
ЎЗO‘Z

Коронавирус: смартфон ҳам инфекция ташувчиси бўлиши мумкинми?

16 мар, 09:01 3 422 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: смартфон ҳам инфекция ташувчиси бўлиши мумкинми? Фото: Getty Images
Деярли ҳеч қаерда қўлдан қўйилмай фойдаланиладиган мобил телефон турли инфекцияларни қўзғатувчи бактерия ва вируслар манбаи бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 15 март куни Ўзбекистон 24 телеканалида берган интервьюсида смартфон ва телевизор пультларида кўплаб вирусли инфекциялар қўзғатувчилари бўлиши мумкинлиги ва уларни доимий равишда тозалаш кераклигини айтди.

Мобил телефон нима учун инфекция ташувчиси бўлиши мумкин? Бунинг бир неча асосий сабаблари бор:
- мобил телефон кўпинча қўлдан қўлга берилади. Эгаси уни ҳар доим ҳам ювилган, тоза қўллар билан ушламайди;
- суҳбат вақтида мобил телефон юзга жуда яқин олиб келинади;
- кўпчилик ҳожатхонага ҳам телефон билан киради. Бу жой эса турли қўзғатувчиларга жуда “бой”.
Мобил телефон грипп, бошқа вирусли респиратор инфекциялар, жумладан, COVID-19 коронавирус инфекцияси қўзғатувчиларини ўтказувчи сифатида айниқса муҳим роль ўйнаши мумкин.

Инфекциядан қандай сақланиш мумкин?
Биринчиси: қўллар гигиенасига қатъий риоя қилиш керак. Жамоат жойларида бўлгач ва ҳожатхонадан чиққач, қўлларни 20 сония давомида синчковлик билан ювиш, ундан кейин эса бир марталик қоғоз сочиқлар билан яхшилаб қуритиш керак. Ёнингизда антисептик салфетка ва суюқ воситалар (гель, спрей ва б.)ни олиб юриш мақсадга мувофиқ. Ана шунда қўлларни ювиш иложсиз бўлган вазиятларда ҳам уларнинг тозалигини сақлаш мумкин.

Иккинчиси: телефонни антисептик воситалар билан мунтазам тозалаш керак. Бунда гаджет корпусининг юзга тегадиган жойига айниқса кўпроқ эътибор бериш лозим. Агар смартфоннинг устида ғилоф бўлса, тозалаётган вақтда уни ечиш ва ғилофга ҳам алоҳида ишлов бериш лозим (яхшиси, ғилофдан умуман фойдаланмаган маъқул).

ОРВИ ва грипп вирусларига қарши курашиш учун асосида спирт бўлган салфетка ва геллардан фойдаланиш керак.
Телефонга оммавий жойларга боргач, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин ва кечки пайт – иш куни тугаганидан кейин ҳам антисептик воситалар билан албатта ишлов бериш лозим.
смартфон, бактерия, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 1
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар