«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйини бекор қилинди

15 мар, 00:30 1 850 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйини бекор қилинди 15 март куни Ўзбекистонда илк коронавирус ҳолати аниқлангач, барча оммавий тадбирлар, хусусан спорт ва футбол мусобақалари расман бекор қилинди. Шу жумладан, миллий жамоасининг ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилмайди.

«Ўзбекистон ва Тожикистон миллий жамоалари ўртасида 31 март куни Тошкентда ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ўтказилмайдиган бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу ўртоқлик учрашувини коронавируснинг тарқалиши хавфи туфайли бекор қилди», - дея хабар бермоқда Тожикистон футбол федерациясининг расмий сайти.

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 31 март куни ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Яманга қарши сафарда тўп суриши лозим эди. Аммо ушбу баҳснинг бекор қилингани ва Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида ЎФА томонидан маълумот берилмаганди.

Шунингдек, 26 март куни Тошкентда Арманистон миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйини режалаштирилганди. Бу баҳс ҳам катта эҳтимол билан бекор қилиниши мумкин.

Олдинроқ, ФИФА ОФК билан келишган ҳолда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинларни қолдиришга қарор қилган, аммо миллий жамоалар ўзаро келишган ҳолда ўйин иштирокчилари хавфсизлиги таъминланиши шарти билан учрашувларни ўз вақтида ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. ФИФА коронавирус тарқалиш хавфи сабаб шундай қарорга келган. Юқорида кўрсатилган муддатда Ўзбекистон учта ўйин ўтказиши керак эди ва эндиликда Яман (31 март), Сингапур (4 июнь) ва Саудияга қарши (9 июнь) ўйинлари номаълум муддатга қолдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Tribuna.uz сайти мухбири билан суҳбатда Суперлига ва футбол учрашувларининг қолдирилиши масаласида 16 март куни навбатдан ташқари ЎФАда йиғилиш ўтказилиши ҳақида маълум қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 224
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 206
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар