«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:34
ЎЗO‘Z

Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман"

15 мар, 23:50 3 277 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман" Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Асабий ўйин бўлди. Бизда кўп нарса ўхшамади, балки босим таъсир қилгандир. Жуда ҳам ютишни истагандик. Йигитларда ҳаяжон сезилиб турди. Ўйин сўнггида биз ҳам, рақиб ҳам ажойиб имкониятларга эга бўлди. Учрашув ҳақида нимадир дейиш қийин. Кўплаб футболчилар бундай ўйинларда ўйнаш тажрибаси йўқ. Афсуски дуранг бўлди. Натижа барчасидан устун туради. Раҳбарият натижа талаб қилишини жуда яхши биламан. Вилоят ҳокими ва клуб президенти Шуҳрат Қўшоқбоевич натижа ҳамда ғалабаларни талаб қилишга ҳаққи бор.

Бугуноқ раҳбар билан учрашиб жамоадан кетаман. Натижа йўқ экан балки янги мураббий футболчиларни руҳлантириб юборар. Ўз ишимдан қониқмадим. Ҳозир нима десам ҳам баҳона бўлиб қолади. Кетма-кет учта ўйин ғалабасиз бўлди. Бугун жуда ҳам ёмон ўйнадик. Яна қайтараман ариза ёзиб бош мураббий лавозимини тарк этишга тайёрман, барчаси раҳбариятга боғлиқ. 3та турда 1 очко бу кам", - деди Хомяков.

- Мухлислар ва журналистлар сиз бош мураббий бўлишингизни хоҳлашади...
- Афсуски иш берувчилар бошқа одамлар ва барчаси уларга боғлиқ. Бугун раҳбарият билан гаплашиб олишга ва келажагимга ойдинлик киритишга умид қиламан. Бу ерга келганимда клубни тузишни бошқачароқ кўргандим. Ўтган мавсум сўнггида бошқа клублардан менда таклифлар бўлганди. Уларни рад қилгандим. Мен мураббийман, бошқа шароитларда ишлашни истайман. Натижадан қатъий назар клубдан кетишга тайёрман.

Бугун натижа зарур эди. Бундай ўйинларда камроқ хато қилган жамоа ютади. Ҳа биз биринчи турда "Локомотив" билан чиройли ўйин кўрсатгандик, аммо чиройли ўйинга очко беришмайди. Бугун эса натижа керак эди. Шу боис чиройли ўйин керак эмас деб уқтиргандим.

- Дастлабки учта турдаги рақиблар ҳам кучли эдику, "Локомотив", "Насаф" ва "Навбаҳор". Бу клублар ОЧЛ учун курашишмоқда.
- Тўғри, лекин раҳбариятга рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Натижа йўқ, демак мураббий ҳам йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 0
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 1
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар