«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Ҳоким маҳалла раисининг раҳбарими?

15 мар, 11:04 3 422 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳоким маҳалла раисининг раҳбарими? Муаммо
Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган хунук ҳодиса аудиоси, яъни бир ҳокимнинг маҳалла раисларини мажлисда ҳақорат ва сўкишларга кўмиб ташлагани бир қатор ҳуқуқий саволларни юзага келтирди.
Ҳокимнинг кимнидир бундай ҳақорат қилиши ноқонунийлиги-ку аниқ. Бундай ҳаракатлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексида маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бирга, “Маҳалла раисларига топшириқ беришга, улар фаолиятини назорат қилишга, мажлисларга чақиришга ҳокимнинг ваколати борми?” деган саволга қонунлардан жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Ҳокимнинг маҳалла билан ўзаро муносабати
Ҳокимларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари асосан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунлар билан тартибга солинади.

Ушбу қонунларга кўра, вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг юқори мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашадилар, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб турадилар. Шунингдек, ҳокимлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳудудий кенгашларига жамоатчилик асосида раислик қиладилар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди. Шунингдек, улар жамоатчилик назоратини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими зарур бўлган ҳолларда ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот тақдим этади.
Юқоридаги нормалардан кўринадики, ҳокимлар маҳаллаларни эмас, аксинча, маҳаллалар ҳокимлар ишини жамоатчилик назорати тартибида назорат қилиши мумкин.

Маҳалла вазирлиги..
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Мазкур вазирликнинг асосий вазифаларидан бири – бу жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилаларва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатишдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, янги ташкил қилинган вазирлик маҳаллалар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ давлат органи бўлсада, ҳокимликлар тугул шу вазирликнинг ўзига ҳам маҳалла раислари фаолиятини назорат қилиш ваколати берилмади.

Аксинча, ушбу Фармон билан вазирликка маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабга амалда сўзсиз ижро этилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, вазирликка мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар чораклик асосда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиб бориш топширилди.

Хулоса
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди. Яъни, маҳалла раисларига топшириқ беришга, улар фаолиятини назорат қилишга ҳеч қайси давлат идораси ҳақли эмас.
Мажлислар масаласида эса шуни айтиш мумкинки, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларини фақат уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлган йиғилиш ва бошқа тадбирларгагина жалб қилиш мумкин.

Таклиф
Ҳақорат учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексида маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган бўлсада, давлат хизматчилари, айниқса ҳокимлар томонидан бошқа шахсларни ҳақорат қилиш ҳолатлар тез-тез учраб турибди.

Бунинг сабабларидан бири шуки, ҳақорат учун жиноий жавобгарлик тўғридан-тўғри қўлланилмайди, яъни биринчи марта маъмурий жавобгарлик қўлланилади ва худди шундай ҳаракат қайта содир этилсагина айбдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин. Лекин, шу пайтгача бирорта ҳокимни ҳақорат моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар учрагани йўқ. Шу сабабли, мавжуд жавобгарлик чораларини кучайтириш, аниқроғи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қуйидаги мазмундаги 1401-модда киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди:

1401-модда. Давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг бошқа шахсларни ҳақорат қилиши
Давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти билан боғлиқ муносабатларда бошқа шахсларни ҳақорат қилиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳ.Сафарова
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар