«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:49
ЎЗO‘Z

Андрей Шипилов: "Металлург" "Пахтакор" даражасидаги жамоа эмас"

14 мар, 22:30 2 103 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Шипилов: "Металлург" "Пахтакор" даражасидаги жамоа эмас" Суперлига 3-турида "Пахтакор" - "Металлург" баҳсидан кейин меҳмонлар мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.
-“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Биз 2 турни мағлубиятсиз ўтказдик, лекин бугун бизга мобил шаклланган ўзбек футболининг етакчиларидан бири тўқнаш келди. Бугун даража ўз сўзини айтди. Стадионга келганлар кўришди, бизда 30 дақиқагача дарвозани ишғол этиш учун қулай вазиятлар юзага келди. Гол ура олмадик ва ўтказиб юбордик. Аҳмоқона 2-гол, тўртинчиси эса умуман тушунарсиз. 3:0 бўлиб турганида ажойиб тўп киритдик, яна гол уришга вазиятлар бўлди, захирадан фойдаланишга ҳам улгурмадим ва тўртинчисини қабул қилдик.

Бутун ҳафта давомида бу бошқа жамоа, рақибга нафас олиш, бошини кўтаришга имкон бермаслик керак деб уқтиргандим. Маҳорат, индивидиул маҳорат барибир ўз сўзини айтди. Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун бизда етарлича стандарт вазиятлар бўлди. Ишлашда давом этамиз, бу эндигина 3-тур. Ҳеч қандай хавотир йўқ, хафа қилгани эса тажрибали футболчиларимизнинг мен ўйлаган даражадек ўйнай олишмагани бўлди. “Пахтакор”ни жуда яхши ўргангандик. “Бухоро”, “Навбаҳор”ни кўрганими йўқ, “Спартак” билан ўйинни томоша қилгандим. Барча ҳолатлар, камчиликларни шу ўйиндан таҳлил қилдик. Бугун эса уларнинг деярли барчаси ўйин давомида бажарилди. Ягона нарса тўп дарвозага кирмади.

Танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетганимизда, баҳс бошқача бўлган бўларди. Буни аниқ айта оламан. Боиси, қандай рақиб бўлмасин барчасини ўрганиб чиқамиз – “Сурхон”, Қўқорн-1912”, “Пахтакор” … Мен ва мураббийлар штаби “Пахтакор”нинг чемпионатдаги, Лигадаги ўйинлари, футболчиларининг термадаги иштирокини диққатлик билан тахлил қилиб борамиз. Имкониятларимиз чекланган, аммо ундан максимум тарзда фойдаланамиз. Ҳозир кийим алмаштириш хонасига кириб, ҳеч кимга танбеҳ беришни истамадим. “Пахтакор” ўз ўйинини намойиш этади, барчаси таниш ҳолат. Бироқ, индивидуал маҳорат шу каби ўйинларнинг микролаҳзаларида ҳал қилувчи ролни ўйнайди.

- 1- ва 2-ўйинда “Металлург”да ҳужум ҳамда ҳимояда боғлиқлик бор эди, бугун эса бу кўринмади?
- Бунга тўғри эътибор берибсиз. Бугун таркибда бироз ўзгариш юзага келди. Аммо бу 11 ўйинчи билан бутун мавсумни ўтказиш мумкин дегани эмас. Таркибда ротация амалга оширмоқдамиз, бугун Ихтиёр Тўшпўлатов чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади. У жуда яхши ҳаракат қилди ва мен ундан қониқиш ҳосил қилдим. Дониёр Нарзуллаев кучайиб бормоқда. Ихтиёр ҳам Нарзуллаев ҳам бизда 3 ойдан бери ўйнамоқда. Чумак машғулотлар вақтида кутилмаган тарзда жароҳат олди, уни асрадим ва унинг 2-таймда тушиши ўйин суратини ўзгартирди. Саламат ўйин ритмига бироз тушмай қолди, аммо у 2 тур натижасига кўра ўзини яхши томондан кўрсатган эди.

Жамоавий ўйин интизоми биринчи ўринда туради. "Металлург" "Пахтакор" даражасидаги жамоа эмас. Таркибида бир қанча терма жамоа ўйинчилари жам бўлган “Пахтакор” каби жамоага қарши яна интизомлироқ ўйнаш зарур бўлади. Ўйлашимча, баҳсга агрессив жиҳатдан тўғри ёндаша олмадик. 1-таймдан кейин ва ўйин тугаганидан сўнг кийим алмашитириш хонасига кириб, шогирдларимга 1-дақиқадан бошлаб, то 95-дақиқага қадар ўйнаш зарурлигини тушунтириб ўтдим. Кичик Шипиловда дисквалификация бўлмаганида, у бугун ўйнаган бўларди. Чумак эса жароҳати боис 2 кун давомида мендан инекция олишга рухсат сўради. Ҳеч қандай форс-мажор ҳолат йўқ, агарда ҳаммаси жойида бўлганида улар бугун асосийда тушган бўлишарди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 186
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 721
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар