«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 13:32
ЎЗO‘Z

Қуйи Чирчиқда адвокатга пичоқ билан тажовуз қилинди

14 мар, 13:00 1 005 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуйи Чирчиқда адвокатга пичоқ билан тажовуз қилинди Қуйи Чирчиқ туманидаги «Haqiqat izlab» адвокатлик фирмаси адвокати Рустам Джумановга ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтида пичоқ билан ҳамла қилиниб, тан жароҳат етказилди.

Бу ҳақда 12 март куни жабрланувчининг ҳамкасби Муҳсин Маркамалов Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига телеграмма орқали маълум қилиб, айбдорларга нисбатан чора кўрилишида ва адвокатнинг ҳимояси таъминланишида ёрдам сўраган.

Айтилишича, ҳамла қилган шахс адвокат муқаддам судда ҳимоя қилган фуқаронинг «рақиби» бўлган экан. Яъниким, адвокат аввалроқ катта қийматли мол-мулк низоси билан боғлиқ фуқаролик ишида даъвогар томоннинг манфаатини ҳимоя қилиб, судда ютиб чиққан.

«Рустам ака, ёши анчагина катта бўлса ҳам, ўзини қаттиқ ҳимоя қилиб, ҳаётий муҳим аъзоларига тиғ тегдирмаган. Ҳужумни қўллари билан қайтаргани учун қўли ва билагида жароҳат бор, шунингдек юзи ҳам тилинган», — дейди Миркамалов. Шунингдек, унинг айтишича, адвокатнинг аҳволи ҳозир яхши, эртага — 10 кунлик муолажадан сўнг шифохонадан жавоб берилиши кутилмоқда.

Адвокат Джуманов ва унинг ҳимоячиси Миркамаловлар прокуратура томонидан бу иш «босди-босди» қилиниши мумкинлигидан хавотирда. Чунки, уларнинг айтишларича, шу пайтга қадар зарур процессуал тадбирлар бажарилмаган, жумладан, воқеа жойи кўздан кечирилмаган, далилий ашё бўлган пичоқ олиб қўйилмаган, ундаги қон доғлари экспертиза қилинмаган ва ҳоказо...

Орадан шунча вақт ўтганига қарамай тергов органлари ҳаракатга тушмагач, адвокатлар Палатага мурожаат қилишга қарор қилганлар. Айни пайтда Адвокатлар палатаси ва Палатанинг Тошкент вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва бош солиқчи алмашди 12 июн, 16:39
  • «Чўнтак адвокатлари»га Олий судда ҳам эҳтиёж борми? 14 мая, 15:30
  • «Чўнтак адвокатлари»: сирлар фош бўлмоқда, қиёфалар очилмоқда... 24 апр, 18:10
  • Адвокатга тазйиқ ўтказган ички ишлар ходимлари ҳибсга олинди 28 янв, 22:33
  • Адвокат қандай ҳолатларда сўров юборишга ҳақли экани белгиланди 12 окт, 17:15
  • Гулнора Каримованинг адвокати терговни тўхтатишни сўради 06 авг, 12:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди 25 мая, 13:28 0
  • Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди 25 мая, 12:33 2
  • Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди 25 мая, 11:39 129
  • Ўзбекистонда 26 май куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 25 мая, 11:34 0
  • Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди 25 мая, 10:00 411
  • 2019 йилнинг энг ишончли автомобиллари аниқланди 25 мая, 09:30 411
  • Месси 2016 йилда "Барселона"дан кетишни истаганини тан олди 25 мая, 09:00 242
  • Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими? 25 мая, 08:03 632
  • "Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!" 25 мая, 07:00 675
  • Оқ уй АҚШда ЖССТнинг муқобилини яратиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлди 25 мая, 06:35 295
  • Гонконглик олимлар сунъий кўз ихтиро қилишди 25 мая, 00:07 788
  • Бухорода ноқонуний тарзда оҳактош қазиган фуқаро жаримага тортилди 24 мая, 23:32 380
  • Бўлимлар