«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:27
ЎЗO‘Z

Профессионал бокс оламида супер тўқнашувлар бўлади (фото)

14 мар, 10:03 4 102 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Профессионал бокс оламида супер тўқнашувлар бўлади (фото) Жорий йилнинг баҳор ойларида жаҳон профессионал бокс олами бизга бир қатор қизиқарли жангларни тақдим этади. Бир нечта юлдузлар ҳам навбатдаги жангларини ўтказишади. Улар орасида чемпионлик камари учун бўладиган тўқнашувларни барча орзиқиб кутаётган бўлса ажаб эмас. Биз ушбу жангларни анонс тарзида эътиборингизга ҳавола этамиз.

21 март
Майрис Бриедис (26-1-0-19 KO) – Юниэль Дортикос (24-1-0-22 KO)

Латвия пойтахти Рига шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомининг марказий жангида мезбон Бриедис ҳамда кубалик Дортикос ўзаро тўқнаш келишади. Оғир вазн тоифасида кечадиган ушбу қарама-қаршилик IBF чемпионлик камари учун бўлади.

28 март
Артур Бетербиев (15-0-0-15 КО) – Фаньлун Мен (16-0-0-10 КО)

Ярим оғир вазн тоифасида IBF ҳамда WBC чемпионлик титули учун кечадиган жанг Канаданинг Квебек шаҳрида бўлади. Мазкур жангда хитойлик боксчи даъвогар сифатида рингга кўтарилади. Ўз-ўзидан маълумки икки йўналиш чемпиони россиялик чармқўлқоп устаси ҳисобланади.

11 апрель
Даниэль Дюба (14-0-0-13 КО) - Жой Жойс (10-0-0-9 КО)

Икки британиялик супероғир вазн тоифасидаги мағлубиятсиз одимлаётган нокаутчи боксчилар ўзаро ҳисоб – китоб қилишади. Мазкур жанг Лондон, О2 аренада бўлиб ўтади.

2 май
Диллиан Уайт (27-1-0-18 KO) – Александр Поветкин (35-2-1-24 KO)

Супер оғир вазн тоифасидаги ушбу тўқнашув Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Ўртага WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари тикилган.

16 мaй
Қудратулло Абдуқаҳҳоров (17-0-0 -9 КО) - Сергей Липинец (16-1-012 КО)

Ярим ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз россиялик Липинецга қарши IBF йўналишининг вақтинчалик чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

23 май
Александр Усик (17-0-0-13 КО) -Дерек Чисора (32-9-0-23 КО)

Супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказишни бошлаган украиналик боксчи британиялик хурмача қилиқлари билан донг таратган Чисорага қарши навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур қарама-қаршилик Лондонда О2 аренасида ташкил қилинади.

30 май
Василий Ломаченко (14-1-0-10 КО) – Теофимо Лопес (15-0-0-12 КО)

Енгил вазн тоифаси етакчилари WBC, IBF, WBO, WBA чемпионлик камарлари учун жанг қилади. Мазкур супер тўқнашув Нью-Йорк, Мэдисон-сквер-гарденда бўлиб ўтади.

Аҳмадбек Эшматов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 497
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар