«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 13:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди, 6 та давлат фуқароларининг кириши тақиқланди

14 мар, 07:27 2 757 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди, 6 та давлат фуқароларининг кириши тақиқланди Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ўзбекистонга коронавирус киришининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида 14 мартдан Ўзбекистон билан Франция, Испания, Буюк Британия ўртасидаги барча авиақатновлар тўхтатилади.

Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилишида шундай қарорга келинди, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Унга кўра, чекловлар қуйидаги шахсларга тааллуқли эмас:
- дипломатик ва хизмат паспорти эгалари;
- чеклов ўрнатилган мамлакатлар фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан олдин охирги 14 кун ичида чеклов ўрнатилган мамлакатларда бўлмаган бўлса.

Таъкидлаш жоизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида ЖССТ раҳбари А.Тедрос 2020 йилнинг 11 март куни ушбу касалликни дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани, касалликнинг юқишини инобатга олган ҳолда дунё бўйича “пандемия” ҳолати эканлиги эълон қилинган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўй ва маросимлар тўхтатилади, чойхона ва ошхоналар ёпилади 20 мар, 23:38
  • Ўзбекистонда тиббий ниқобларнинг экспорти тўхтатилади 16 мар, 09:21
  • Чегаралар ёпилди. Чет элда бўлиб турган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайта оладими? 15 мар, 20:35
  • Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари тайинланди 19 янв, 13:28
  • 27 та давлат сайёҳлари учун виза тизимини бекор қилиш тартиби 5 йилдан кейин кучга киради 09 янв, 14:38
  • Анвар Шаропов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди 16 дек, 14:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда COVID-19 беморлари ва карантинга олинганлар учун 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди 26 мая, 09:58 231
  • Карантин сабабли Россиядаги 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди 26 мая, 09:24 243
  • Илон Маск ўғлининг тушунарсиз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Аммо бу исм тушунарли бўлиб қолмади 26 мая, 08:52 886
  • Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Ёшлар технопарки ташкил этилади 26 мая, 08:30 170
  • Тошкентда «прописка»си йўқлар ҳам уй олди-сотдисини нотариал тасдиқлатиши мумкин бўлди 26 мая, 07:58 335
  • Хитой АҚШни «янги совуқ урушни» бошлашга ундаётганликда айблади 26 мая, 07:16 542
  • Коронавирус сабабли Ўзбекистоннинг транспорт компаниялари қанча зарар кўргани маълум қилинди 26 мая, 06:51 492
  • Ўзбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда 26 мая, 06:09 261
  • “Тошкент—Андижон” пуллик автомобиль йўли қурилади 26 мая, 05:18 500
  • Футболчининг хотинига қурол нега керак? 25 мая, 23:30 841
  • Янги Зеландия бош вазири жонли эфирда интервью бераётганида зилзила юз берди (видео) 25 мая, 23:00 1 178
  • Бош прокуратурада “депутат Кушербоев масаласи” ўрганилди 25 мая, 22:30 2 220
  • Бўлимлар