«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:56
ЎЗO‘Z

22 март қандай сана?

21 мар, 21:39 5 805 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
22 март қандай сана? Ҳаётимизни ичимлик сувисиз тасаввур қила олмаймиз. Aммо Кейптаундан Мичиган штатидаги Флинтгача ва Шарқий Aфрикадан то жануби-шарқий Осиёга қадар бўлган ҳудудларда глобал сув инқирози мавжуд. Одамлар кунлик истеъмол қиладиган сув миқдори ва сифати танқислигидан йиллар мобайнида қийналиб келишади.

1990 йилдан 2015 йилгача ривожланаётган мамлакатларда 2,6 миллиард одамга тоза ичимлик суви етказиб беришда ҳайратланарли ютуқларга эришилди. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг 76 %дан 91 %га ўсди. Санитария ва гигиена бўйича билимларни ошириш орқали тоза сувнинг фойдасини кўпайтириш учун ҳали кўп имкониятлар мавжуд.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили 22 март Халқаро сув кунида глобал сув инқирозига қарши курашиш муҳимлигига амин бўлади.
Дунё бўйича 844 миллиондан ортиқ инсонлар тоза сувдан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Кўплаб аҳоли ичимлик сувига тез ва осон эришиш учун, болалари мактабларга қатнаши учун, одатий меъёрий яшаш тарзини таъминлашга уриниб яшамоқда. Минглаб оилалар тоза сув учун ҳар куни юзлаб чақирим масофаларни босиб ўтишига тўғри келади.


Глобал ичимлик суви танқислиги ҳақида маълумотлар
844 миллион одамда ичимлик суви таъминоти мавжуд эмас, бу сайёрадаги ҳар 10 кишидан 1 тадан кўпроқ кишига тўғри келади.
Aёллар ва қизлар тоза сув учун ҳар куни тахминан 200 миллион соатлик масофани босиб ўтади.
Ҳар куни 5 ёшгача бўлган 800 дан ортиқ бола, сув ва санитария шароитлари ёмонлигидан келиб чиқадиган диареядан вафот этади.
2050 йилга келиб, ҳар тўрт кишидан камида биттаси чучук сув танқислиги сурункали такрорланиб турадиган мамлакатда яшайди.
2,3 миллиард киши асосий санитария шароитларидан фойдаланмасдан яшайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадларидан бири 2030 йилга келиб ичимлик сув ва санитария шароитлари билан таъминланганлик даражасини тўлиқ якунлаш.
Барча табиий офатларнинг 90 %и сув билан боғлиқ. Тўлиқроқ статистик маълумотларга эга бўлиш учун ушбу сайтга киринг.
2020 йилга келиб ичимлик суви билан таъминлаш борасида дунёнинг турли минтақаларида сезиларли ишлар амалга оширилди. Ичимлик сувини асрашга ва ундан келажак авлодни ҳам ҳозиргидек баҳраманд қилишга ҳар бир инсон жавобгардир.
ичимлик суви, Aфрика




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар