«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:30
ЎЗO‘Z

Элнур Абдураимов: Холдоров ҳам катта тажрибага эга ва техникаси юқори боксчи эди

13 мар, 18:50 2 372 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элнур Абдураимов: Холдоров ҳам катта тажрибага эга ва техникаси юқори боксчи эди Боксчиларимиз орасида Элнур Абдураимов -63 килограмм вазн тоифасида ўтган баҳсларда барча рақибларини мағлуб этибгина қолмасдан яна бир бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Ҳа, айнан яна бир бор. Элнур 2015 йил Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида совриндор бўлиш орқали -60 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасига ҳам йўлланма олган эди.

Бироқ терма жамоамиз мураббийлар штаби Риога ушбу вазнда Хуршид Тожибоевни олиб борган эдилар. Орадан 4 йил ўтиб, ўзида кучли ирода ва матонат тўплай олган Абдураимов Токио-2020 иштирокчисига айланди. Яна бир аҳамиятли томони унинг финалда қозоғистонлик Закир Сафиуллин билан ўтказган жанги кўпчилик мухлислар томонидан турнирнинг энг қизиқарли баҳси деб эътироф этилмоқда. Эътиборингизга ушбу боксчимиз билан мусобақа таассуротлари ҳақидаги интервьюни ҳавола қиламиз:

– Ушбу вазнда лицензион турнирга бориш учун жуда кучли ички спарринг жанги ҳам бўлганидан хабаримиз бор. Айтингчи, Иқболжон Холдоровга қарши кечган спарринг қийин бўлдими ёки мусобақадаги жанглар?
– Мен учун иккаласи ҳам қийин бўлди. Холдоров ҳам, Аммандаги рақиблар ҳам катта тажрибага эга ва техникаси юқори бўлган боксчилар. Ҳар икки ҳолатни тенглаштириб кўрмаган бўлар эдим. Иккиси ҳам мен учун бирдек қийин.

– Финалнинг учинчи раундида Сафиуллин билан гап талашиб қолгандай бўлдингиз. Аслида нима бўлган эди?
– Йўқ, унақа гап талашиб қолмадик. Мен унга: “Бекор бундай бокс тушдинг. Чиройли жанг қилганимиз яхши эди”, дедим. Кейин у кечирим сўради ва барчаси ўтиб кетди. Бу ҳолат жуда тез суратда бўлиб ўтди. Жанг якунида бир-биримизни табриклаб, жанг учун раҳмат айтдик. Бу ерда жиддий бир нарса йўқ.

– Рио Олимпиадасига йўлланмангиз бўла туриб бора олмаган эдингиз. Бу эса спортчида кейинги Олимпиадага ҳаракат қилиши учун жуда катта куч ва ирода талаб қилади. Ўзингизда қандай куч топдингиз?
– Албатта, бунга сабр керак. Жуда кўп сабр керак. Риода лицензия бўла туриб бора олмаган эдим. Кейинчалик ўзимда ирода топиб, шу мақсадим сари меҳнат қилдик. Машаққатли меҳнат ва сабр ортидан мана шу натижага эришдик деб ўйлайман.

– Мусобақа ва ундаги ғалаба таассуротлари қандай?
– Турнирни кўтаринки кайфиятда ўтказиб олдик. Унда энг кучли терма жамоа эканлигимизни яна бир карра исботлаб бердик. Бу барчамизнинг ғалабамиз, бу бутун Ўзбекистоннинг ғалабаси. Бизнинг бундай ғалаба қозонишимиз йўлида барча шароитларни яратиб берган ҳукуматимиз ва спортимиз раҳбариятига, биз билан меҳнат қилган мураббийларимизга катта раҳмат айтиб қоламан.

– Олдиндаги режалар қандай?
– Энг асосий режа – Токиога муносиб тайёрланиш. Энди бор эътиборимиз бўлажак Олимпиадага қаратилади. Йиғинларда янада катта меҳнат қилиб, иншооллоҳ, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан ҳам ёруғ юз билан қайтиб келишни ният қилганмиз.

Манба: МОҚ расмий сайти




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 232
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 214
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 117
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар