«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга юк машиналарини ноқонуний олиб кириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

13 мар, 15:28 3 156 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга юк машиналарини ноқонуний олиб кириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари айланма йўллар орқали юк машиналарини ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб кириш билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ аъзолари фуқаролар Н.Б., А.Б., Т.М., И.А. ва А.Ш. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги айланма йўл орқали Foton русумли юк автотранспорт воситасини Ўзбекистонга олиб кирган. Гуруҳ ўз жиноий ҳаракатларини давом эттиришда шубҳа уйғотмаслик учун, мазкур транспорт воситасига Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бошқа транспорт воситасининг давлат рақамини таққан.

Шунингдек, автотранспорт воситаси юкхонасидаги шағал остида икки дона юқори кучланишли трансформатор ва эҳтиёт қисмлар ҳам божхона назоратидан яширинча олиб кирилгани аниқланган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишларида маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аввал ҳам шу йўл билан яна битта Foton юк машинасини Ўзбекистонга олиб кирган. Наманган шаҳрида сақланаётган мазкур транспорт воситаси шубҳа уйғотмаслиги учун унинг кабинаси «Маз» русумли юк машинасининг кабинасига алмаштириб қўйилган.

Тезкор тадбирлар давомида олиб қўйилган юк машиналари, трансформаторлар ва бошқа товарларнинг умумий қиймати 910 миллион сўмни ташкил қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар