«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:07
ЎЗO‘Z

Алиментдан бўлган қарзини тўлаган ота жавобгарликдан озод қилинди

12 мар, 20:09 2 736 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алиментдан бўлган қарзини тўлаган ота жавобгарликдан озод қилинди Ҳар бир инсоннинг келажакдаги орзуларидан бири оила қуриш ва фарзандлар камолини кўришдир. Бироқ, жамиятимизда эр-хотинларнинг арзимас сабаблар билан жанжаллашиб, никоҳлари суд орқали бекор бўлиб, ажримлар сони ошиб бормоқда десак хато бўлмайди. Никоҳнинг бекор бўлиши ортидан, вояга етмаган фарзанд таъминоти учун, фарзанд вояга етгунга қадар моддий таъминлаш ота бўйнида эканлигини ҳамма ҳам тушуниб етавермайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Ибодовнинг Zamin.uz сайтига маълум қилишича, Давлатов Самар (исми-шарифи ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Давлатова Мунаввар (исми-шарифи ўзгартирилган) билан ажрашгач, бир нафар 2005 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди учун суднинг қарори билан ундириш белгиланган алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли, маъмурий суднинг 2019 йил 15 апрелдаги қарори билан ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосига тортилган, бироқ у бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади, 2019 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 январга қадар тўланиши лозим бўлган 3.719,8 минг сўм алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

С.Давлатовнинг жиноят иши, 2020 йил 27 февраль куни очиқ судда кўриб чиқилди. Оталик масъулиятини ҳис қила бошлаган С.Давлатов жиноят иши доирасида аниқланган алимент пулларини М.Давлатовага тўлиқ тўлаб берди, натижада М.Давлатова уни кечирди ва у билан ихтиёрий ярашгани, даъвоси йўқлигини, жиноят ишини ярашув асосида тугатишни сўраб судга ариза билан мурожаат қилгач, суд С.Давлатовни Жиноят кодексининг 661-моддасига (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 265
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 115
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар