«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:52
ЎЗO‘Z

Депутатлар ва автосаноатчилар савол-жавоби: умидга арзирли воқеами ёки популизм?

12 мар, 19:27 2 842 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатлар ва автосаноатчилар савол-жавоби: умидга арзирли воқеами ёки популизм? Фото: Kun.uz
Кеча Олий Мажлисдаги мулоқот видеосидан парчалар ижтимоий тармоқларда айланяпти. Депутат-у сенаторлар ва «Ўзавтосаноат» ҳамда UzAuto Motors вакиллари ўртасида мулоқот. Ҳамманинг оғзида бир гап — «депутатлар ёриб юборишдими», «саволлар билан бурчакка қадаб қўйишди-ку», «гап йўқ»...

Аммо… Аввало, шуни айтиш керакки, бозор иқтисодиёти шароитида, депутатнинг ёки умуман ким бўлса ҳам, бирор компанияга қарата «нега нархни оширдинг?», «нега ривожланмадинг?» деб савол бериши бироз кулгили. Ҳамма соҳада кўп ишлатилса-да, бизнесда «инсоф», «миллий ғурур» деган тушунчалар йўқ – ҳар қандай компания ўзи фаолият кўрсатаётган шароитдан имкон қадар кўпроқ фойда қилишни кўзлайди.

Агар миллий автомашиналаримиз учун ички бозорда рақобат бўлганида, нархларнинг ошиши бунақа оғриқли бўлмасди, аҳолида бошқа ишлаб чиқарувчининг машиналарини сотиб олиш танлови бўларди.

Умуман, мана шу авто ишлаб чиқарувчи компаниямизнинг ўзи ҳам истаган пайтида асосли ёки асоссиз нарх ошира олмасди – ҳаммаси бозор талаби ва рақобатдан, муқобил маҳсулотларнинг нархидан келиб чиқиб белгиланарди. Мажбуран ривожланарди, мажбуран нархни туширарди. Зарар қилса, ёпилиб ҳам кетарди.

Депутатлар таъбири билан айтганда, «яхши ишламаётган», «ривожланмаётган», «харажатларни назорат қила олмаётган», «коррупциялашган» компаниялар қаердадир яшаб келаётган бўлса, бунга бош сабаб – ўша мамлакатда шунга яраша шароитнинг борлигидир.

Ҳа, энди, агар UzAuto Motors учун бозор иқтисодиёти, эркин рақобат шартлари мавжуд эмас экан, бу энди бошқа масала. Саволлар ҳукуматга – Вазирлар Маҳкамасига ва ҳатто депутатларнинг ўзига бўлиши керак.

Яъни биз депутатларни териб қўйиб, «нега бундай монополистик шароит яратилиб берилгани» ҳақида савол беришимиз керак.

Ўтган йили бир қатор депутатлар телевизорда чиқиб, автомашиналарга парда ёки тонировка учун жарималар жуда баланд экани ҳақида бонг уришган, ички ишлар ходимларини бунда айблашганди.

Ўшанда блогер Хушнудбек Худойбердиев жуда тўғри эътироз қилган: «Ахир бу жарималарни белгилаган парламент, яъни депутатларнинг ўзи. Аввало, ўзларинг чиқараётган қонунларга қарашларинг керак эмасми?»

Албатта, кеча жуда яхши ва тўғри фикрлар билдирган депутатларга қойил қолиш керак, зўр гаплар айтилди, раҳмат. Аммо манзил бошқа.

Аслида, депутатлар ҳукумат вакилларини териб қўйиб, «Нега божхона сиёсатимиз мана шундай аждарҳоларнинг пайдо бўлишига сабаб бўляпти?» дея, худди кечаги асосларни келтиришганида, кўпроқ олқишга, бироз умидга арзирли воқеа бўларди. Унгача, бу – популизмдан бошқа нарса эмас.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 113
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар