«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:57
ЎЗO‘Z

Автомобил учун тўлиқ тўлов қилишга улгурмаганларнинг шартномаси бекор қилинадими?

12 мар, 18:28 5 607 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобил учун тўлиқ тўлов қилишга улгурмаганларнинг шартномаси бекор қилинадими? UzAuto Motors компанияси автомобил олди-сотди шартнома шартларини белгиланган муддатда бажармаган, яъни 100% тўловни амалга оширмаган юридик ҳамда 85% олдиндан тўловни тўлиқ тақдим этмаган жисмоний шахсларнинг шартномасини бекор қилмаслик учун чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати томонидан хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, агарда ижобий қарор қабул қилинса, аввалдан шартномаси мавжуд бўлган харидорларга автомобил эски нархда етказиб берилади.

«Ҳурматли харидорлар!
Шу кунларда UzAuto Motors компаниясига автомобиль олди-сотди шартнома шартларини белгиланган муддатда бажармагани учун шартномалари бекор қилинган, яъни 100% тўловни бажармаган юридик ҳамда 85% олдиндан тўловни тўлиқ тақдим этмаган жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб туша бошлади.

Нархларнинг сўнги ўзгариши ҳамда харидорларнинг шароитини инобатга олган ҳолда, UzAuto Motors компанияси кузатув кенгаши томонидан ушбу муаммони ҳал қилиш, хусусан харидор томонидан шартнома шартлари бузилганига қарамай уни бекор қилмаслик бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда тўлов амалга оширмаган харидорларга автомобиль шартномада кўрсатилган нарх бўйича етказиб берилади.

Шунингдек UzAuto Motors барча харидорлардан шартномани имзолашдан олдин шартноманинг барча шартларини синчковлик билан ўрганиб чиқиш ва уларга қатъий риоя қилишни сўрайди. Бизни тўғри тушунишингиздан умидвормиз», — дейилади мурожаатда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 180
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар