«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:24
ЎЗO‘Z

“Ўзим хон — кўланкам майдон” қабилида иш тутган 19 нафар “Дамас" ҳайдовчиси маъмурий қамоққа олинди

12 мар, 20:30 3 570 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзим хон — кўланкам майдон” қабилида иш тутган 19 нафар “Дамас" ҳайдовчиси маъмурий қамоққа олинди Ўз ҳақимизни талаб қилишдан олдин “Ўзгалар ҳуқуқини поймол қилмаяпманми?”, - деган савол беришимиз керак. Бизга фойда келтирган иш бошқаларга зиён келтириши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

Марғилон шаҳар марказидаги Б.Марғилоний кўчасида жойлашган савдо мажмуаси рўпарасида Марғилон — Фарғона шаҳарлари ҳамда Қиргули мавзеси йўналишларида киракашлик билан шуғулланувчи “Damas” русумли автомашина ҳайдовчилари ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси олдига ҳамда йўлнинг қатнов қисмига бетартиб туриб олиб, пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг ҳаракатига халақит бераётганлиги сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари мазкур тартибсизликни бартараф қилиш мақсадида етиб келишади.

Аммо “Damas” ҳайдовчилари ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этишган.

Шу ўринда савол туғилади. Бир гуруҳ ҳайдовчилар ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан нима қилишмоқчи бўлди?
“Ўзим хон — кўланкам майдон” қабилида иш тутган “Дамасчилар”ни қандай тушуниш мумкин?

Ахир, мана шундай тартибсиз ҳаракатлар оқибатида пиёда ёки ҳайдовчилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўляпти-ку.
Айтиш жоизки “тирикчилик” ёхуд бошқа омилларни важ қилиб, қоидабузарлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган жами 19 нафар ҳуқуқбузар “Дамас” ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Марғилон шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг қарори билан 6 нафарига 15 сутка, 8 нафарига 10 сутка, 5 нафарига 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Ҳуқуқбузарлар қилмишига яраша жазо олди.

"Ҳурматли фуқаролар!
Агарда сиз ҳам юқоридаги каби тартибсиз “Дамас” ҳайдовчиларидан жабрланган бўлсангиз ёки мана шундай ҳолатлар кузатилаётганлигига гувоҳ бўлсангиз ҳудудий ИИБларга ҳабар беришингизни сўраб қоламиз.

Барчамиз мана шу осойишта жамиятда яшар эканмиз, унинг тинчлиги, фаровонлиги учун масъуллигимизни унутмайлик!
Қолаверса, ўрнатилган тартиб-қоидалар фақатгина инсон манфаати учун яратилганлиги ҳам бежиз эмас.

Бўйсунишни истамасликнинг оқибати мана шундай якун топади...
Огоҳ бўлинг!
" дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар