«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:26
ЎЗO‘Z

ДХХ катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди

12 мар, 11:50 2 685 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди Фото: ДХХ матбуот хизмати
ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Сирдарё туманидаги «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик-авто» чегара назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикаси томон ҳаракатланаётган муқаддам судланган Қ.Абдурасулов бошқарувидаги «Mercedes benz» русумли автомашина божхона ходимлари кўригидан ўтиб, чегаранинг нейтрал ҳудудига етган вақтида, тўхтатиб текширилди.

Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида хуфёна усулда яширилган 1.136.000 АҚШ доллари, 77.830 евро ва 21.018.670 россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур хорижий валюталарнинг миллий валютадаги эквиваленти 14 млрд. 753 млн. сўмдан зиёдни ташкил этади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар